ПРЕСС-РЕЛИЗ
27.02.2023
Жорий йилнинг 27-феврал-1-март кунлари Ўзбекистон Республикаси Самарқанд шахрининг “STARS OF ULUGBEK” меҳмонхонаси, “LIA-I” конференсия залида:
“Марказий Осиё Миллий гидрометеорология хизматлари, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ижроия қўмитаси, Вилоят гидрология маркази ва ГУП/ПКП ЛОЙИҲАЛАРИ КОМПОНЕНТИ ВА МАРКАЗИЙ ОСИЁДАГИ ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИК ХИЗМАТЛАРНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ” лойиҳаси ваколатли раҳбарларининг якуний мувофиқлаштирувчи йиғилиши бўлиб ўтди. Тадбир Жаҳон банки, хамда Ўзгидромет кўмагида бўлиб ўтди, Унда асосан Жаҳон банкининг мониторинг тизимини модернизация қилиш, минтақамиздаги барча манфаатдор фойдаланувчилар учун метеорологик хизматларни яхшилаш учун замонавий инновацион технологияларни жорий этиш имконини берувчи лойиҳанинг якуний учрашуви бўлди.
Шуни айтиш керакки, Марказий Осиё гидрометеорология хизматларини модернизация қилиш лойиҳасининг А, В, C компонентининг ҳудудий тадбирлари режасига мувофиқ, “IT-мутахассислари ва об-ҳаво прогнозларини тайёрловчи мутахассис синоптикларни COSMO CA технологиялари бўйича ўқитиш” ўқув тадбирлари олиб борилган ва Ўзгидромед бу ҳақида олдин хабар берган эди. Унда Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон, Қирғизистон каби давлатлардан бир қатор гуруҳ экспертлари йиғилган эди.
Ушбу тадбирда Марказий Осиё гидрометеорология хизматларининг мутахассислари COSMO моделидан фойдаланиш бўйича тажриба алмашувлари, мутахассислар ўртасида дунёдаги рақамли об-ҳавони прогноз қилиш тизимларининг ҳозирги ҳолати, COSMO қисқа муддатли рақамли прогноз қилиш тизими ва бошқалар ҳақида маълумот берилди.
“COSMO-CА технологиясини ишлаб чиқиш ва Марказий Осиё учун жуда хавфли бўлган об-ҳаво прогнози лойиҳаси (SWFDP-CA) билан ўзаро ҳамкорлик” мавзусидаги тадбирлар ҳақида сўз юритилди.
Дунёдаги мавжуд вазият шунингдек, “Ўзгидромет” Жахон метеорология ташкилоти нинг Минтақавий ихтисослаштирилган метеорология маркази эканлиги инобатга олиниб, тадбир ўтказиладиган жой сифатида Самарқанд шаҳри танланди.