9 ОКТЯБРГА ОБ-ҲАВО БАШОРАТИ 8 октябрь соат 20 дан – 9 октябрь соат 20 гача

9 ОКТЯБРГА ОБ-ҲАВО БАШОРАТИ 8 октябрь соат 20 дан – 9 октябрь соат 20 гача

08.10.2021

МУҲИМ ҲОДИСАЛАР

9-11 октябрда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи орқали Россия Европа қисмининг (Москва вилояти) устида шаклланган совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади.

Ҳаво ҳарорати 10-12° га пасайиши кутилмоқда.

9-11 октябрда кундуз кунлари ҳарорат 10-13° илиқни, 10-11 октябрда кечалари 2-5° илиқни ташкил этади. Шимолда 9-10 октябрда кечалари баъзи жойларда
0-3° совуқгача бўлади.

9-10 октябрда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. Тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор), баъзи жойларда кучли бўлади, кўриниш ёмонлашади.

9-10 октябрда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда.

 

9 ОКТЯБРГА ОБ-ҲАВО БАШОРАТИ

8 октябрь соат 20 дан – 9 октябрь соат 20 гача

ТОШКЕНТ ШАҲРИ
Ҳаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 8-10° илиқ, кундузи 13-15° илиқ бўлади.

ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, Устюртда 0-3° совуқгача, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади.

ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, кечаси ва куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади. Кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда
17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° илиқ бўлади.

СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда
17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, кундузи 16-21° илиқ бўлади.

АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғади. Туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 7-12° илиқ, кундузи 12-17° илиқ бўлади.

РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, кучли бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 3-8° илиқ бўлади.