2024-ЙИЛ ЯНВАРЬ ОЙИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭНГ ИЛИҚ ЯНВАРЬ ОЙЛАРИ СОНИНИ ТЎЛДИРДИ
02.02.2024
2024-ЙИЛ ЯНВАРЬ ОЙИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭНГ ИЛИҚ ЯНВАРЬ ОЙЛАРИ СОНИНИ ТЎЛДИРДИ
Ушбу йилнинг январь ойи жуда илиқ бўлди. Иқлим меъёридан юқори бўлган ҳарорат деярли ой давомида сақланиб турди.
Фақат қисқа муддатга ҳавони кескин совуқ бўлиши икки марта (ойнинг ўртасида ва охирги беш кунлигида) кузатилди, бунда ҳаво ҳарорати меъёр атрофида ёки ундан бироз паст қийматларгача пасайди.
Ўртача ойлик ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрдан 3-4о га, шимолда 1-2о га юқори бўлди.
Ҳудуднинг катта қисмида (республиканинг шимолидан ташқари) 2024 йил январь ойи метеорологик кузатувлар тарихидаги энг илиқ январь ойлари учлигига кирди.
Энг илиқ январь ойлари рейтингида юқори ўринга эга бўлишига қарамай, бу ойда экстремал юқори ҳароратлар қайд этилмади.
Энг илиқ кунларда ҳаво 15-18о илиққача, жанубда 19-22о илиққача, шимолда 10-12о илиққача исиди. Январь ойидаги энг юқори ҳарорат 20-25о илиққача, жанубда 24-27о илиққача, шимолда 13-16о илиққача бўлган қийматлари 2002, 2007 ва 2021 йилларда кузатилди.
2024 йил январь ойини 2023 йил январь ойи билан таққослаш жуда қизиқарли бўлди.
2023 йил январь ойида ойнинг иккинчи ўн кунлигида совуқ арктика ҳавосининг кириб келиши ҳисобига ҳаво ҳарорати кечалари 17-22о совуққача, Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззах ва Андижон вилоятларида баъзи жойларда 25-29о совуққача пасайди.
Жорий йилнинг ўтган январь ойида ҳудуднинг катта қисмида, ҳатто энг совуқ кечаларда ҳам, ҳарорат фақат 2-4о совуққача, баъзи жойларда 5-6о совуққача (меъёрга яқин ёки ундан бироз паст) пасайди. Фақат республиканинг шимолий ҳудудларида қисқа муддатли совуқларнинг энг юқори чўққисида ҳаво ҳарорати кечалари меъёрдан 5-8о га паст бўлиб, 11-16о совуқни ташкил этди.
| Ҳаво ҳароратининг мутлақ минимуми | ||
2024 й. январь | 2023 й. январь | барча кузатув йиллари учун/йил | |
Тошкент | -3 | -20 | -28 /1900 |
Нукус | -15 | -23 | -34 /1973 |
Урганч | -14 | -19 | -27 /1950 |
Бухоро | -6 | -21 | -24 /2008 |
Навоий | -4 | -16 | -28 /1969 |
Самарқанд | -3 | -20 | -25 /1969 |
Жиззах | -3 | -21 | -26 /1969 |
Сирдарё | -4 | -27 | -32 /1969 |
Қарши | -1 | -21 | -29 /1969 |
Термиз | -1 | -18 | -20 /2008 |
Андижон | -5 | -19 | -28 /1969 |
Наманган | -2 | -17 | -26 /1969 |
Фарғона | -3 | -15 | -26 /1969 |
Ҳарорат тартиби бўйича 2023 йил январь ойимеъёрдан4-7ога совуқроқ бўлди. 2024 йил январь ойи 2023 йил январь ойига нисбатан илиқ бўлди (7-11о га).
Январь ойида республика ҳудудида ёғингарчилик жуда нотекис бўлди. Меъёрга нисбатан энг кам ёғингарчилик Фарғона водийси вилоятларида (меъёрдан 50% дан кам), Хоразм ва Бухоро вилоятларида эса (меъёрдан 200% дан кўп) энг кўп бўлди.
Республиканинг текислик ҳудудларида ёғингарчилик аралаш кўринишда кузатилди, аммо барқарор қор қоплами шаклланмади. Қорнинг баландлиги 5-7 см дан кўп бўлмади, қор қопламининг давомийлиги бир кундан уч кунгача кузатилди. Республиканинг жануби ва Фарғона водийсининг текислик ҳудудларида умуман қор қоплами ҳосил бўлмади.
Қор қопламининг энг узоқ давомийлиги Қорақалпоғистон Республикаси шимолида, Хоразм вилоятининг баъзи жойларида ва Навоий вилояти чўл ҳудудларида 15-20 кун кузатилди. Бунда қорнинг баландлиги 10-12 см га етди.
Тоғли ҳудудларда қор қоплами ой давомида сақланиб турди. Тошкент, Қашқадарё ва Наманган вилоятлари тоғларида ой охирига қор баландлиги 40-80 см ни, баланд тоғларда 100-120 см гачани ташкил этди. Бу кўрсаткичлар ўртача кўп йиллик ва ўтган йилги қийматларга мос бўлди.