Ўзбекистон бўйича 15-19 май кунларига об-ҳаво прогнози

Ўзбекистон бўйича 15-19 май кунларига об-ҳаво прогнози

15.05.2023

Ўзбекистон бўйича 15-19 май кунларига об-ҳаво прогнози

Ҳафта давомида республика ҳудудининг катта қисми Кавказ ҳудудлари устида шаклланган юқори циклон таъсири остида бўлади.

Бугун республика бўйича қуруқ ва очиқ об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи 33-35о ни ташкил этади.

Иш ҳафтасининг қолган кунларида республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади, 16 майда Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида, 17 майда Бухоро, Навоий, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё вилоятларида ёмғир кучли ёғиши мумкин, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.

Ҳарорат фони:

эртага кечаси 18-20о ни, кундузи 31-33о ни ташкил этади;

чоршанба куни кечаси 13-18о бўлади, кундузи 17-22о гача пасаяди;

пайшанба куни кечаси 10-15о бўлади, кундузи 20-25о гача бироз кўтарилади;

жума куни кечаси 12-17о ни ташкил этади, кундузи 25-30о гача яна бироз кўтарилади.

15-16 май кунлари шимолда ва чўл ҳудудларда, 17 майда республика бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзида 23-25 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, 17-19 май кунлари баъзи жойларда кучли бўлади. Баланд тоғларда (2000 м дан юқорида) 17-19 май кунлари ёмғир қорга айланиши мумкин.

 

Пойтахтимизда бугун ва эртага ёғингарчилик кутилмайди, чоршанба ва пайшанба кунлари вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлади. Шамол йўналиши бироздан ўртачагача ўзгариб туради, чоршанба куни 12-15 м/с гача кучайиши мумкин.

Ҳарорат :

бугун кундузи 33-35о ни;

эртага кечаси 18-20о ни, кундузи 29-31о ни ташкил этади;

чоршанба куни кечаси 16-18о бўлади, кундузи 20-22о гача пасаяди;

пайшанба куни кечаси 12-14о гача пасаяди, кундузи 23-25о гача бироз кўтарилади.