17 ИЮЛЬ КУНДУЗ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ

17 ИЮЛЬ КУНДУЗ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ

17.07.2021

МУҲИМ ХОДИСАЛАР

17-19 июлда Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор.

17 ИЮЛЬ КУНДУЗ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ

Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 32-37° бўлади.

Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 33-35° бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Фарғона водийсининг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22-27° бўлади.