ТЕЗКОР ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИК АХБОРОТ!

ТЕЗКОР ГИДРОМЕТЕОРОЛОГИК АХБОРОТ!

25.12.2023

      2023-йил 27 декабр куни А-373 “Тошкент – Ўш” автойўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида қор ёғиши, вақти вақти билан кучли ёғингарчилик ва туман кузатилиши, кўринувчанлик 50 м. гача пасайиши, шамол тезлиги  15 – 20 м/с гача кучайиши натижасида автойўлда яхмалак ва қор уюмлари юзага келишига олиб келиши мумкин.

      Шунингдек, жорий йил 25-29 декабр кунлари кутилаётган ёғингарчилик ҳамда ҳаво ҳароратининг кескин ўзгариши сабабли республиканинг тоғли ҳудудларида, жумладан:

      Тошкент вилояти: Бўстонлиқ, Оҳангарон ва Паркент туманлари (Чотқол тизмасининг тоғлари);

      Наманган вилояти Поп туманида қор кўчиш хавфи эълон қилинади.

      Тоғли худудларда истиқомат қилувчи фуқаролар, дам олувчилар ҳамда тоғли худудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан, эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз.