13 ИЮЛЬ КУНДУЗ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари бўйича баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 32-37о бўлади.