15-18 ИЮЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
13.07.2021
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан
7-12 м/с тезликда эсади, 15 июлда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси
15-16 июлда 18-23°, 17-18 июлда 20-25°, кундузи 15 июлда 30-35°, 16 июлда 32-37°, 17-18 июлда 34-39° бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан
7-12 м/с тезликда эсади, 15-16 июлда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25°, кундузи 15-16 июлда 32-37°, 17-18 июлда 34-39° бўлади.
ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан
7-12 м/с тезликда эсади, 15-16 июлда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат
15-16 июлда кечаси 18-23°, кундузи 32-37°, 17-18 июлда кечаси 20-25°, кундузи 34-39° бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан
7-12 м/с тезликда эсади, 15-16 июлда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси
20-25°, кундузи 15-16 июлда 34-39°, 17-18 июлда 35-40° бўлади.
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан
7-12 м/с тезликда эсади, 15-16 июлда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси
20-25°, кундузи 37-42° бўлади.
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан
5-10 м/с тезликда эсади, 15-16 июлда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси
18-23°, кундузи 15-16 июлда 30-35°, 17-18 июлда 32-37° бўлади.
РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, 15-16 июлда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 17-18 июлда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 15-16 июлда баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 12-17°, кундузи 23-28° бўлади.