9-12 ОКТЯБРГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
07.10.2021
9-12 ОКТЯБРГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9 октябрда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-10 октябрда 2° совуқ-3° илиқ, 11-12 октябрда 0-5° илиқ, кундузи 9 октябрда 9-14° илиқ, 10-12 октябрда 11-16° илиқ бўлади.
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9 октябрда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-10 октябрда 0-5° илиқ, 11-12 октябрда
3-8° илиқ, кундузи 9 октябрда 10-15° илиқ, 10-12 октябрда 12-17° илиқ бўлади.
БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9 октябрда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 9 октябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° илиқ,
10-12 октябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10 октябрда 10-15° илиқ, 11-12 октябрда 13-18° илиқ бўлади.
ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 9-10 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 11-12 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9-10 октябрда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-10 октябрда 5-10° илиқ, 11-12 октябрда 2-7° илиқ, кундузи 9 ва 12 октябрда
13-18° илиқ, 10-11 октябрда 10-15° илиқ бўлади.
ҚАШҚАДАРЁ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, 9 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 10-12 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9-10 октябрда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 9-10 октябрда 5-10° илиқ, 11-12 октябрда 2-7° илиқ, кундузи
9 ва 12 октябрда 15-20° илиқ, 10-11 октябрда 13-18° илиқ бўлади.
СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ
Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади,
9-10 октябрда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 9 октябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 18-23° илиқ, 10 октябрда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 13-18° илиқ, 11 октябрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи
15-20° илиқ, 12 октябрда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади
АНДИЖОН, НАМАНГАН, ФАРҒОНА ВИЛОЯТЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 9-10 октябрда баъзи жойларда ёмғир ёғади, 11-12 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10 октябрда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 9 октябрда кечаси 7-12° илиқ, кундузи 12-17° илиқ, 10 октябрда кечаси 7-12° илиқ, кундузи
10-15° илиқ, 11-12 октябрда кечаси 2-7° илиқ, кундузи 10-15° илиқ бўлади
РЕСПУБЛИКАНИНГ ТОҒЛИ ҲУДУДЛАРИ
Ҳаво ўзгариб туради, 9-10 октябрда ёмғир ёғади, баъзи жойларда кучли бўлиши мумкин, баланд тоғларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. 11-12 октябрда ёғингарчилик кутилмайди. Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 9-10 октябрда баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 9-10 октябрда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 5-10° илиқ, 11-12 октябрда кечаси
0-5° совуқ, кундузи 7-12° илиқ бўлади.