24-26 июлда Ўзбекистон ҳудудига Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келиши ҳисобига, иссиқ кўтарилиши кутилмоқда.
Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 4-6о га юқори бўлади.
Кундуз кунлари ҳаво 40-43° гача, жанубда ва чўл ҳудудларда 45-46° гача исийди.
25-27 июлда республика ҳудуди бўйича вақти-вақти билан шамол 17-22 м/с гача кучайиши кутилмоқда, баъзи жойларда чангли бўрон билан 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
![Максимал ҳаво ҳарорати харитаси](/sites/default/files/inline-images/23%20%D0%B8%D1%8E%D0%BB%D1%8F_1.png)
Date