Главная страница » Ўзгидромет қуйи тармоқларининг (ГМБ) 2020 йилда амалга оширилган ишлари юзасидан йиллик ҳисоботи ва 2021 йилда бажарилиши мўлжалланган ишлар
Ўзгидромет қуйи тармоқларининг (ГМБ) 2020 йилда амалга оширилган ишлари юзасидан йиллик ҳисоботи ва 2021 йилда бажарилиши мўлжалланган ишлар

  1. Қорақалпоғистон гидрометеорология бошқармаси

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4896-сон қарорининг 8 а-иловасига мувофиқ 2020 йилда бажарилган ишлар:

8 бандида ҚорақалпоғистонВазирлар кенгаши 2та юқори утувчи автомашинаси гидрометеорологиябошқармасига топшириш керак эди. Гидрометеорология бошқармаси томонидан хат юборилган.Ҳозирда хат ижроси кутилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4896-сон қарорининг 8 а-иловасига мувофиқ 2021 йилда бажарилиши мўлжалланган ишлар:

1 бандида Бустон ва Тахиатош метеорология станциялари янги биноларини куришрежалаштирилган. Ҳозирги кунда танлов ўтказиш (пудратчи ташкилот аниқлаш) учун барча ҳужжатлар расмийлаштирилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил
29 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг
моддий – техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги 970-сонли қарорига мувофиқ 2020 йилда қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Тахтакўпир ва Жаслиқ метеостанцияларигаянги бино қуриш режалаштирилган эди, 2020 йил август ойида қуриб битказилди. Ҳозирги кунда янги бино фойдаланишга топширилди. 

 


 

 

  1. Андижон вилояти гидрометеорология бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4896-сон қарори 8б иловасига мувофиқ 2020 йилда бажарилган ишлар:

1 бандида Хонобод шаҳар Кампирравот МФЙдаХонободметеорология станцияси қурилиши режалаштирилган эди. Хонобод метеорологияси янги биноси 2020 йилнинг август ойи ўрталарида қуриб битказилди ва ҳозирда иш фаолиятида. 

8 бандида Андижон вилояти ҳокимлиги томонидан 1 дона автомобил билан таъминлаш белгиланган бўлиб, автомашина (4*4 Лада, 5 эшикли ) билан таъминлаш тўғрисида вилоят ҳокимига 2020 йил 4 декабрда 42-сонли хат тақдим этилган.Ҳозирда вилоят ҳокими томонидан ҳокимнинг биринчи ўринбосари ҳамда молия бошқармаси бошлиғига топшириқижроси юклатилган.

9 бандида Улуғнор, Бўз, Қўрғонтепа, Хонобод метеорологик станцияларга автоматик жиҳозлар ўрнатилиши кўзда тутилган эди. Станцияларга янги автоматик метеостанция ўрнатилдива автоматик метеостанцияларёрдамида кузатувлар ташкил этилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг моддий – техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги 970-сонли қарорига мувофиқ 2020 йилда қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Қўрғонтепа метеорология станцияси янги биносини қуриш ва Андижон шаҳрида жойлашган лаборатория постини қайта таъмирлаш   режалаштирилган. Ҳозирги кунда лойиҳа смета ҳужжатлари расмийлаштирилмоқда.

 

 

  1. Бухоро вилояти гидрометеорология бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4896-сон қарори 8в иловасига мувофиқ 2020 йилда бажарилган ишлар:

4 бандида Бухоро вилоятида янги метеорологик радиолокатор тармоғи учун ер ажратилган. Ҳозирги кунда радиолокатор тармоғини ташкил этиш ва кузатувлар олиб бориш учун Мудофаа саноати давлат қўмитаси ва Финландиянинг “VAISALA OyJ” компанияси билан 2020 йил 14 декабрда шартнома имзоланган

9 бандида Бухоро вилояти ҳокимлиги томонидан 1 дона юқори ўтувчи автомобил билан таъминлаш белгиланган. Автомашина (Cobalt русумли) сотиб олиш учун вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазири ўринбосари Ж.Абруевга 2020 йил 19 декабрда 2/5149-сонли хат юборилган. 

10 бандида Қоракўл метеостанцияси, ГМБ, лаборатория, ФАМС ларгакомпьютер техникалар, мебел жиҳозлари ва бошқа инвентарлар билан таъминланди.

11 бандида Қоракўл, Жонгелди, Оёқоғитма ҳамда Қизилравот метеостанцияларига янги автоматик метеостанциялар ўрнатилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги  Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг моддий – техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги 970-сонли қарорига мувофиқ 2020 йилда қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Бухоро вилояти Пешку туманида жойлашган ЖонгелдиваҚоракўл туманида жойлашган Қоракўл метеостанциялари хизмат биноси янгидан қурилиб фойдаланишга топширилди.

Бухоро шаҳрида 2 та атмосфера ҳавоси ифлосланишини кузатиш пости реконструкцияси режалаштирилган эди. Реконструкция ишлари тўлиқ якунланган, ҳозирги кунда иш фаолиятида.

 

 

  1. Жиззах вилояти гидрометеорология бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4896-сон қарори 8г иловасига мувофиқ 2020 йилда бажарилган ишлар:

1 бандидаЖиззах вилоят Гидрометеорология бошқармасига қарашли объектларни қуриш ва реконструкция қилиш мақсадида ишлаб чиқилган манзилли дастурга асосан олиб борилаётган ишларга биноан 2020 йилда Зомин ва Ғаллаорол туманларида агрометеорология станцияларининг янги хизмат бинолари қуриб битказилди

7 бандидаЖиззах вилояти ҳокимлиги томонидан 2 дона юқори ўтувчи автомобил билан таъминлаш белгиланган. Ҳозирги вақтда йил охирида маблағ етишмаганлиги туфайли, 2021 йил январ ойининг биринчи чорагида олиниши келишилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг моддий – техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги 970-сонли қарорига мувофиқ 2020 йилда қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Жиззах вилоятида 2021 йилда қурилиши режалаштирилаётган Жиззах ГМБ, Бахмал ва Янгиқишлоқ метеорология станциялари қурилиши белгиланган. Ҳозирдалойиҳа смета ҳужжатлари рамийлаштирилмоқда.

 

  1. Қашқадарё вилояти гидрометеорология бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4896-сон қарори 8д иловасига мувофиқ 2020 йилда бажарилган ишлар:

1 бандида Қашкадарёгидрометеорология бошкармасининг янги маъмурий биноси қурилиши режалаштирилган, ҳозирда геология ва топосёмка ишлари бажарилмоқда. Деҳқонобод метеостанциясига янги бино қуриш бўйича, ҳозирда лойиҳа смета ишлари бажарилмоқда. 

9 бандида Қашқадарё вилояти ҳокимининг 2020 йил 28 ноябрдаги HQ1023/11 сонли қарори ижросини таьминлаш мақсадида бошқармага қарашли Кул МС, Мингчуқур МС ва Оқробод МСларига автоматик метеостанция ўрнатилди. Автоматик метеостанцияларёрдамида кузатувлар ташкил этилган.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги  Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг моддий – техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги 970-сонли қарорига мувофиқ 2020 йилда қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган “Ғузор” ва Муборак туманида жойлашган “Муборак” метеостациялари қурилиши режалаштирилган эди.Қурилиш ишлари тўлиқ якунланиб, фойдаланишга топширилди. Ҳозирги кунда юқоридаги метеостанциялар иш фаолиятида.

 

Навоий вилояти гидрометеорология бошқармаси

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4896-сон қарорининг 8 е-иловасига мувофиқ 2020 йилда бажарилган ишлар:

1 бандида Навоий шаҳрида гидрометеорология бошқармасига янги маъмурий биноси қурилиш-монтаж ишлари якунланди. 2021 йил январь ойининг биринчи чорагида иш фаолиятини бошлаши кутилмоқда.

8 бандида Навоий вилояти ҳокимининг 2020 йил 28 ноябрдаги
Ф-71 сонли фармойишига асосан 1 дона “Спарк” автомашинаси ҳамда
 10 дона ноутбук ажратилиши белгиланган. Ҳозирги кунда 10 дона ноутбук олинган, ҳокимият томонидан “Спарк” русумли автомашина берилиши кутилмоқда.

бандида Томди туманидаги Томди ва Машиқудуқ, Учқудуқ туманидаги Оқбайтал, Бузаубай ва Учқудуқ, Нурота туманидаги Нурота
 ва Сентоб-Нурота, Навоий ГМБ метеостанцияларида автоматик метеостанциялар ўрнатилган.
Ҳозирда автоматик кузатув йўлга қўйилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4896-сон қарорининг 8 е -иловасига мувофиқ 2021 йилда бажарилиши мўлжалланган ишлар:

5 бандидаКармана туманидаги Навоий, Томди туманидаги Томди ва Учқудуқ туманидаги Бузаубай метеорология станцияларига янги бинолар қуриш белгиланган.Ҳозирги кунда танлов ўтказиш (пудратчи ташкилот аниқлаш) учун барча ҳужжатлар расмийлаштирилган.

7 бандида Навоий шаҳрида 2та атмосфера ҳавоси ифлосланиш мониторинги пунктларини реконструкция қилиш белгиланган. Ҳозирги кунда танлов ўтказиш учун(пудратчи ташкилот аниқлаш)  барча ҳужжатлар расмийлаштирилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг моддий – техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги 970-сонли қарорига мувофиқ 2020 йилда қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Томди туманидаги Машиқудуқ метеорологик станциясигаянги бино қуриш белгиланган. Ҳозирда қурилиш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди.

  1. Наманган вилояти гидрометеорология бошқармаси

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4896-сон қарорининг 8 ж-иловасига мувофиқ 2020 йилда бажарилган ишлар:

1 бандида Поп метеостанцияси янги бино қуриш белгиланган эди. Ҳозирда қурилиш-монтаж ишлари якунланган, метеостанция иш фаолиятида.

2 бандидаПоп туманидаги янги Орзу ва Чодак қор кўчки станция биноларини қурилиш-монтаж ишларини якуний босқичда. Ҳозирги кунда электр тармоғига уланиш ишлари кечикаётганлиги сабабли, қурилиш-монтаж ишлари якунланмаган. 

3 бандида Наманган шаҳрида вилоят гидрометеорология бошқармасига янги маъмурий бино ҳамда Наманган метеорология станцияси биносини янгидан қуриш белгиланган. Танлов асосида пудратчи аниқланган ва пудратчи билан шартнома тузилган. Ҳозирги кунда шартномада белгиланган 15% тўлов амалга оширилган, 2021 йил январь ойидан иш бошлаши кутилмоқда.

4 бандидаЯнгиқўрғон туман ҳокимлигига янги агрометеорология пости учун ер ажратиш масаласида хат билан чиқилган. Ҳозирда ҳокимият томонидан агрометеорология пости учун ер ажратиш кутилмоқда.

14 бандидаВилоят гидрометеорология бошқармасини юқори ўтувчи автомашинабилан таъминлашбелгиланган. 2020 йил 25 декабрда вилоят ҳокимлиги томонидан “Нива” русумли автомашинаси тақдим этилди.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4896-сон қарорининг 8 ж-иловасига мувофиқ 2021 йилда бажарилиши мўлжалланган ишлар:

5 бандида Вилоят ҳокимлиги томонидан Косонсой туманида 1та янги метеорология станцияси қуриш белгиланган. Ҳозирги кунда Косонсой туман ҳокимлиги томонидан 2020 йилнинг октябрь ойида ер ажратилган, кейинги босқичи 2021 йилда амалга оширилади. 

10 бандида Наманган шахридаги 3 та атмосфера ҳавоси ифлосланиши мониторинги пунктларини реконструкция қилиш белгиланган.Ҳозирдалойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланмоқда.

11 бандида Норин туманида Учтепа гидрология пости янги биносини қуриш ва кузатувларни ташкил этиш белгиланган. Ҳозирда лойиҳа-смета ҳужжатлари тайёрланмоқда.

 

  1. Самарқанд вилояти гидрометеорология бошқармаси

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4896-сон қарори 8 з-иловасига мувофиқ 2020 йилда бажарилган ишлар:

8 бандида Вилоят гидрометеорологиябошқармасини 2 та юқори ўтувчи автомашина билан таъминлаш белгиланган вилоят ҳокимлиги томонидан Вазирлар Маҳкамасига 2020 йил 7 декабр 01/10-33/1833-сонли мурожаат хати йўлланган. 

11 бандида Пайшанбава Қўшробод метеорология станцияларига автоматик метеостанциялар ўрнатиш белгиланган. Ҳозирда автоматик метеостанциялар ўрнатилган ва автоматик кузатув амалга оширилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4896-сон қарорининг 8 з-иловасининг 2021 йилда бажарилиши мўлжалланган ишлар:

1 бандида Оқдарё туманида Даҳбед агрометеорология станцияси янги биносини қуриш ва кузатувларини ташкил этишрежалаштирилган. Ҳозирги кунда танлов ўтказиш(пудратчи ташкилот аниқлаш)учун барча ҳужжатлар расмийлаштирилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг моддий – техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги 970-сонли қарорига мувофиқ 2020 йилда қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Самарқанд вилояти Қушробод туманидаги Қўшробод ва Пайариқ туманидаги Пайариқ метеорологик станциялари қурилиши режалаштирилган эди. Ҳозирда станциянинг янги хизмат бинолари қурилди ва фойдаланишга топширилди.

Нуробод тумани Нуробод метеостанциясида капитал таъмирлаш ишлари якунланди. Ҳозирда метеостанция тўлиқ иш фаолиятида.

 

  1. Сурхондарё вилояти гидрометеорология бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4896-сон қарори 8 м-иловасига мувофиқ 2020 йилда бажарилган ишлар:

4 бандида Шўрчи метеостанциясини янгидан қуриш ишлари режалаштирилган. Ҳозирда қурувчи ташкилотни аниқлаш яъни танлов ўтказиш(пудратчи ташкилот аниқлаш) учун барча ҳужжатлар расмийлаштирилган.

5 бандида Сариосиё метеостанцияси ва Сариосиё атроф муҳит ҳавоси ифлосланишмониторинги лабораториясига янги бино қурилиши ва лабораториянинг 3 та кузатув постининг капитал тамирланиши мўлжалланган.Ҳозирда қурувчи ташкилотни аниқлаш яъни танлов ўтказиш (пудратчи ташкилот аниқлаш) учун барча ҳужжатлар расмийлаштирилган.

8 бандида Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан 2021 йил 1-мартгача 1 дона юқори ўтувчи автомобил билан таъминлаш белгиланган.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги   Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг моддий – техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги 970-сонли қарорига мувофиқ 2020 йилда қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Қарорга асосан Сурхондарё вилояти гидрометеорология бошқармасига янги маъмурий бино қурилиши режалаштирилган эди.ГМБга янги маъмурийбино қурилиш ишлари тўлиқ якунланди ва ҳозирда иш фаолиятида.

  1. Сирдарё вилояти гидрометеорология бошқармаси

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4896-сон қарорининг 8к-иловасига мувофиқ 2020 йилда бажарилган ишлар:

1 бандида Гулистон шаҳрида янги метеорология станциясини ташкил этиш кўрсатилган бўлиб янги бино қурилиш ва монтаж ишлари давом этмоқда.

6 бандида Вилоят гидрометеорология бошқармасини юқори ўтувчи 1та автомашина билан таъминлаш белгиланган, ҳозирда ушбу бандни ижросини таъминлаш мақсадида Сирдарё вилоят ҳокимлигига 2020 йилнинг 7 декабр санасида 238-сонли хат йўлланган. Мазкур хат ижросини таъминлаш бўйича назорат олиб борилмоқда.

7 бандидаСирдарё, Янгиер ва Гулистон метеорология станцияларини автоматлаштириш белгиланган ҳозирда Сирдарё ваЯнгиер метеорология станциялариниавтоматлаштирилган, ҳозирда кузатув ишлари олиб борилмоқда. Гулистон метеорология станция биноси битмаганлиги сабабли автоматлаштирилмаган.

 

  1. Тошкент вилояти гидрометеорология бошқармаси

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4896-сон қарорининг 8 л-иловасига мувофиқ 2020 йилда бажарилган ишлар:

1 бандида Далварзин, Сўқоқ, Янгийўл метеорология станциялари ва Чиноз гидрология станцияси янги биноларини қуриш кўрсатилган. Далверзин ва Янгийўл метеостанцияларининг янги хизмат бинолари пудратчи ташкилот томонидан қуриб битказилган. Ҳозирда ишчи ва давлат комиссияси томонидан қабул қилиниши кутилмоқда.

Сўқоқ метеорология станцияси ва Чиноз гидрология станцияси янги биноларида қурилиш монтаж ишлари якуний босқичда.

2 бандида  Тошкент вилоятиОлмалиқ шаҳрида 1 та, Бекобод туманида 2 та атмосфера ҳавоси ифлосланиш кузатув постлари реконструкция қилиш белгиланган. Ҳозирда пудратчи ташкилотни аниқлаш учун икки марта танлов (тендер) ўтказилди, офирентлар томонидан номзодлар аниқланмади. ЎзР бюджет кодексининг 122-моддасига биноан, 2020 йил учун бюджет ташкилотлари танлов тендер ўтказиш якуний муддати Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги 91–сонли қарорига биноан 10 декабр деб белгиланган.

15 бандида Тошкент вилоят гидрометеорология бошқармасини 2 та юқори ўтувчи автомашина билан таъминлаш кўрсатилган, ҳозирда Тошкент вилояти ҳокимиятига 2020 йил 22 декабрда 16-03/177-сонли хат йўлланган ва ушбу бандни ижросини таъминлаш бўйича назорат олиб борилмоқда. 

16 бандида Нурафшон, Олмалиқ, Дукант, Кукорол, Сўқоқ, Далварзин, Янгийул, Пском, Чорвоқ метеорология станцияларига ҳамда Ангрен, Бекобод, Туябуғуз гидрология станцияларига автоматик метеостанциялар ўрнатиш белгиланган ҳозирги кунда юқоридаги станцияларгаавтоматик метеостанциялар ўрнатилган ва ҳозирги кунда автоматик кузатув ишлари амалга оширилмоқда.

18 бандида Чимён ва Ойгаинг қор кўчки станцияларига автоматик метеостанциялар ўрнатиш кўрсатилган,ҳозирги кунда юқоридаги станциялар бўйича автоматик метеостанциялар ўрнатилган ва ҳозирги кунда автоматик кузатув ишлари амалга оширилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4896-сон қарорининг 8л-иловасига мувофиқ 2021 йилда бажарилиши мўлжалланган ишлар:

1 бандидаТошкент вилояти Қибрай туманида янги аэрологик станция қурилиши белгиланган.Ҳозирги кунда 1 босқичи яъни пойдевор қуриш ишлари бошланган. 

МС Кўкорол, МС Олмалиқ, КС Туябўғиз, Г-I Ангрен станцияларини янги хизмат биноларини лойиҳа ишлари якунига етиб, давлат экспертизасидан ўтказиш учун лойиҳа-смета хужжатлари расмийлаштирилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги   Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг моддий – техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги 970-сонли қарорига мувофиқ 2020- йилда қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Тошкент шаҳрида 3 таЯшнобод тумани, Сломин кўчасида 1 та, Миробод тумани Моварауннахри кўчасида 1та, Олмозор тумани Лабзак МФЙ Уста Ширин кўчасида 1таатмосфера ҳавоси ифлосланиш кузатув постлари реконструкция қилиш белгиланган. Ҳозирда пудратчи ташкилотни аниқлаш учун икки марта танлов (тендер) ўтказилди, офирентлар томонидан номзодлар аниқланмади. ЎзР бюджет кодексининг 122-моддасига биноан, 2020 йил учун бюджет ташкилотлари танлов тендер ўтказиш якуний муддати Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 февралдаги 9-сонли қарорига биноан 10 декабрь деб белгиланган.

 

  1. Фарғона вилояти гидрометеорология бошқармаси

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4896-сон қарорининг 8 м иловасига мувофиқ 2020 йилда бажарилган ишлар:

1 бандидаФарғона вилояти Олтиариқ тумани ва Қувасой шаҳрида янги метеорология станцияларни ташкил этиш белгиланган.Вилоят ҳокимлиги томонидан метеорология станциялари курилишиучун ер ажратиш кўрсатилган ҳозирда вилоят хокимига 2020 йил 23декабрда 173-сонли хат йўлланган. Ҳозирги кунда ушбу банд ижросини таъминлаш юзасидан назорат олиб борилмоқда.

2 бандида Фарғона вилояти Бешариқ туманида янги агрометеорология постини ташкил этиш белгиланган.Вилоят ҳокимлиги томонидан агрометеорология пости курилишиучун ер ажратиш белгиланган ҳозирда 2020 йил 23декабрда 173-сонли хат йўлланган ва ушбу банд ижросини таъминлаш юзасидан назорат олиб борилмоқда.

4 бандида Вилоят гидрология постлариинфраструктурасини яхшилаш белгиланган. Сўх дарёсидаги Сариканда, Кўксув дарёсидаги Кўксув гидрология постлари янги бинолари қурилиш-монтаж ишларини якунлаш белгиланган. Қурилиш-монтаж ишлари якунланган, ҳозирги кунда иш фаолиятида.

Оқсув дарёсидаги Оқсув, Дугоба дарёсидаги Дугоба гидрология постлари янги бинолари қурилиш-монтаж ишларини якунлаш белгиланган эди. Ҳозирги кунда қурилиш-монтаж ишлари якуний босқичда, гидропост электр тармоғига уланмаганлиги сабабли эшик ва дераза ромларга темир панжара ўрнатиш ишлари кечикмоқда.

7 бандида Вилоят гидрометеорология бошқармасини юқори ўтувчи 2 та автомашина билан таъминлаш белгиланган, ҳозирда хокимнинг 356-сонли Фармойиши чиқган вилоят хокимияти ҳисобхонаси биржага эълон берган муддати тугаган ва якунда “Нукус автосалон”и ютиб чиққан, ҳозирда “Нукус автосалон”и билан шартнома тузилиши кутилмоқда.

8 бандидаФарғона ГМБ,Қўқон, Шоҳимардон, Сариканда метеорология станциялари ва Қува сув баланси станциясиниавтоматлаштириш кўрсатилган, ҳозирдаавтоматлаштириш ва автоматик метеостанция ўрнатилган ва автоматик кузатувлар ташкил этилган.

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4896-сон қарорининг 8м иловасининг2021 йилда бажарилиши мўлжалланган ишлар:

5 бандида Шоҳимардон метеорология станцияси янги биносини қуриш белгиланган ҳозирда бино қуриш учун АРТ ва геология топосёмка ҳужжатлари тайёрланган. Ҳозирги кунда лойиҳа ишлари бажарилмоқда.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг моддий – техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги 970-сонли қарорига мувофиқ 2020-йилда қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Фарғона вилоят гидрометеорология бошқармасини икки қаватли бинолари капитал таъмирланиши белгиланган эди. Ҳозирги кунда ГМБ биносида капитал таъмирлашишлари тўлиқ якунланган ва иш фаолиятида.

Фарғона шаҳрида 4 та Марғилон шаҳрида 1 та жами 5 та атмосфера ҳавосини ифлосланишини кузатиш постлари реконструкция қилиниши белгиланган.Реконструкцияқилиш ишлари якунланган, ҳозирда иш фаолиятида.

 

  1. Хоразм вилояти гидрометеорология бошқармаси

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги “Ўзбекистон Республикаси гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4896-сон қарорининг 8 н-иловасига мувофиқ 2020 йилда бажарилган ишлар:

3 бандида Хоразм вилояти Хива метеорология станцияси учун янги бино қуриш белгиланган. Ҳозирда қурилиш ишлари якунланиб, фойдаланишга топширилди.

7 бандида Вилоят гидрометеорологиябошқармасини юқори ўтувчиавтомашина билан таъминлаш белгиланган, ҳозирда вилоят хокимига 2020 йил 7 декабрда 803-сонли хат йўлланган ва ушбу банд ижросини таъминлаш бўйича назорат олиб борилмоқда.

8 бандида Гурлан ва Хива метеорология станциялари ва Туямуйин кўл станциясини автоматлаштириш кўрсатилган, ҳозирда станциялар автоматлаштирилган ҳамда автоматик кузатувлар олиб борилаяпти. 

18 бандида Хива, Гурлан метеостанцияларида ва Туямуйин кўл станциясида автоматик метеостанцияларни ўрнатилган. Ҳозирда автоматик кузатувлар олиб борилаяпти.

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 ноябрдаги Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати марказининг моддий – техника базасини мустаҳкамлаш чора-тадбирлари тўғрисидаги 970-сонли қарорига мувофиқ 2020- йилда қуйидаги ишлар амалга оширилди:

Хива туманида Хива метеорологик станция биноси янгидан қуриш режалаштирилган эди, 2020 йил август ойида қуриб битказилди ва янги бино фойдаланишга топширилди. Ҳозирги кунда иш фаолиятида.

Сайт использует идентификационные файлы cookies для хранения информации. «Cookies» представляют собой файлы, которые могут использоваться сайтом для идентификации посетителей...