Бош саҳифа » Янгиликлар » Эндиликда атмосфера ҳавосидан тоза ичимлик сувини олиш мумкин!

Эндиликда атмосфера ҳавосидан тоза ичимлик сувини олиш мумкин!

Сув сайёрамиздаги қимматбаҳо табиий ресурслардан биридир, шунинг учун уни асраш зарур. Биз ҳаммамиз сув ресурслари чексиз эмаслигини, ҳаётимиз ва саломатлигимиз унинг миқдори ва сифатига боғлиқлигини ёдда тутишимиз керак. Дарёлар, кўллар, умуман сувнинг маънавий аҳамияти ҳам катта.

Тоза сув – одамзоднинг жиддий муаммоси. Ичимлик суви ҳаво сингари ҳаёт ва соғлиқнинг асосий манбаи ҳисобланади. Инсон танасида сувнинг етишмаслиги соғлиққа қанчалик зарар келтириши маълум. Организмда 1 фоизгина сув миқдорининг етишмаслиги юрак-қон томир, нафас йўлларидаги ҳасталикка олиб келишнинг хавфи ортади. Минг афсуски, бугунги кунга келиб ҳаёт учун зарур бўлган бу ресурс ҳаддан ташқари кўп сарфланади, исроф қилинади. Ривожланган мамлакатларнинг аксарияти бу ҳақиқатни англаб етган ҳолда, сув ва сув ресурсларидан барқарор ва тежамкорлик билан фойдаланишни йўлга қўйган. Ҳозирдан сувни тежаш маданиятини инсонларга кенг сингдирилмаса ва ушбу ресурсни асрашга доир кескин чоралар кўрилмаса, вазият иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий муаммоларга олиб келиши муқаррардир. Дунё бўйича 1 миллиард 100 миллион аҳоли сув ичиш бахтидан маҳрум. Шундай экан, сиз-у биз дунёдаги энг бахтли одамлармиз. 

 

Ўзбекистон Ҳукумати томонидан мамлакат сув муаммоларини ҳал қилишга катта эътибор қаратилмоқда.

 

Ўзгидромет ташаббуси билан Қоракалпоғистон Республикасида жойлашган Чимбой тумани метеостанциясига атмосфера ҳавосидан ичимлик сувини ишлаб чиқариш “атмосфера сув генератори” (Airaqua - 7-та тозалаш фильтридан иборат) қурилмаси тажриба (синов) тарзида ишга туширилди.

Мазкур қурилма ичимлик суви етиб бормаган ва етказиб бериш иқтисодий жиҳатдан қимматга тушадиган ҳудудларга мослаштирилган. Ушбу инновацион технология синов тариқасида йўлга қўйилди ва ундан олинаётган статистик маълумотлардан фойдаланган ҳолда Республикамиздаги бошқа метеостанцияларга ўрнатиш режалаштирилмоқда.

Атмосфера ҳавоси намликларнинг улкан резервуари эканлигини ҳисобга олсак, атмосфера сув генераторини ўрнатиш атмосфера сувини ишлаб чиқарувчи дунёдаги энг самарали қурилма деб ҳисобласак бўлади. Шуни таъкидлаш лозимки, ушбу мослама дистилланган сувдан хам тозароқ сув олиш имконини беради. 

Қурилма атмосфера ҳавоси намлигига ва ҳароратга қараб кунига тахминан 12 литрдан 30 литргача ичимлик суви етказиб бериш имконини беради. Кўп қувват (1 кВт) талаб қилмаслиги, ихчам, экологик тоза, фойдаланишда техник жиҳатдан инсон ҳаётига хавфсизлиги унинг қулай жиҳатларидан биридир.

Мавзуга оид янгиликлар:

21
июнь
2021
21 ИЮНЬ КУНДУЗ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
21 ИЮНЬ КУНДУЗ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30-35о бўлади. Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 32-34о бўлади. Республиканинг тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб
20
июнь
2021
22-25 ИЮНГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
22-25 ИЮНГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 31-36°, 24 июнда 35-40° бўлади. БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 32-37°
20
июнь
2021
20 ИЮНЬ КУНДУЗ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
20 ИЮНЬ КУНДУЗ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, баъзида эса чангли бўрон билан айрим жойларда 23-28 м/с гача кучайади. Ҳарорат 29-34о бўлади. Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12-17 м/с гача кучайиши мумкин.
19
июнь
2021
21-24 ИЮНГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
21-24 ИЮНГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21 июнда 15-20°, 22-24 июнда 18-23°, кундузи 21-23 июнда 31-36°, 24 июнда 35-40° бўлади. БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
19
июнь
2021
20 ИЮНГА ОБ-ҲАВО БАШОРАТИ 19 июнь соат 20 дан – 20 июнь соат 20 гача
20 ИЮНГА ОБ-ҲАВО БАШОРАТИ 19 июнь соат 20 дан – 20 июнь соат 20 гача ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-20°, кундузи 30-32° бўлади. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади
Биз ҳақимизда

Бизнинг манзил: 100052, Ўзбекистан, Тошкент, Бодомзор йули 1-тор кўча, 72
Тел.: (+998 71) 234-23-41, 237-35-11, 150-86-27
Факс: (+998 71) 234-38-45
E-mail: uzhymet@meteo.uz
Ресурслар
    {menu-ft-col-2}
Фойдали ҳаволалар
    {menu-ft-col-1}
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази расмий сайти
©1921 - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт маълумотни сақлаш учун cookies файллардан фойдаланади. «Cookies» - бу сайт томонидан ташриф буюрувчиларни аниқлаш учун ишлатилиши мумкин бўлган файллар ...