Бош саҳифа » Янгиликлар » Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ўртача илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудуди бўйича ўртача илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Апрель ойининг сўнгги кунларида баҳор фаслига ҳос бўлмаган иссиқ об-ҳаво кузатилди. Бунинг сабаби, Эрон ҳудудларидан илиқ ва қуруқ ҳаво кириб келишидир. 26-29 апрелда меъёрдан 8-10° га кўп бўлди. Кундуз кунлари ҳарорат 34-36° га, жанубда ва чўл ҳудудларида 37-39° га етди, бу апрель ойи охири учун бўлган рекорд қийматларга яқинлашди, айрим туманларда эса ушбу кунлар учун ҳароратнинг янги рекорди ўрнатилди.
Бугун, апрель ойининг охириги куни республика ҳудудлари бўйича Каспий денгизидан салқин ва бироз нам ҳаво кириб келиши бошланди. Осмонда булутлар пайдо бўлди, куннинг биринчи ярмида Бухоро, Навоий, Қашқадарё вилоятларининг айрим туманларида, кечга томон эса Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳарорат 25-28° атрофида бўлади.
Эртага фақат республиканинг энг шарқий туманларида бироз беқарорлик сақланиб туради. Фарғона водийси вилоятларида ва тоғли туманларда кечаси ва эрталаб баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат ушбу даражада сақланиб туради.
Бугун ва эртага баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Якшанба куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати 29-32° гача, жанубда 34-37° гача кўтарилади.

Мавзуга оид янгиликлар:

21
июнь
2021
21 ИЮНЬ КУНДУЗ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
21 ИЮНЬ КУНДУЗ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30-35о бўлади. Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 32-34о бўлади. Республиканинг тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб
20
июнь
2021
22-25 ИЮНГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
22-25 ИЮНГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 31-36°, 24 июнда 35-40° бўлади. БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 32-37°
20
июнь
2021
20 ИЮНЬ КУНДУЗ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
20 ИЮНЬ КУНДУЗ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, баъзида эса чангли бўрон билан айрим жойларда 23-28 м/с гача кучайади. Ҳарорат 29-34о бўлади. Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12-17 м/с гача кучайиши мумкин.
19
июнь
2021
21-24 ИЮНГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
21-24 ИЮНГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21 июнда 15-20°, 22-24 июнда 18-23°, кундузи 21-23 июнда 31-36°, 24 июнда 35-40° бўлади. БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
19
июнь
2021
20 ИЮНГА ОБ-ҲАВО БАШОРАТИ 19 июнь соат 20 дан – 20 июнь соат 20 гача
20 ИЮНГА ОБ-ҲАВО БАШОРАТИ 19 июнь соат 20 дан – 20 июнь соат 20 гача ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-20°, кундузи 30-32° бўлади. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади
Биз ҳақимизда

Бизнинг манзил: 100052, Ўзбекистан, Тошкент, Бодомзор йули 1-тор кўча, 72
Тел.: (+998 71) 234-23-41, 237-35-11, 150-86-27
Факс: (+998 71) 234-38-45
E-mail: uzhymet@meteo.uz
Ресурслар
    {menu-ft-col-2}
Фойдали ҳаволалар
    {menu-ft-col-1}
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази расмий сайти
©1921 - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт маълумотни сақлаш учун cookies файллардан фойдаланади. «Cookies» - бу сайт томонидан ташриф буюрувчиларни аниқлаш учун ишлатилиши мумкин бўлган файллар ...