Бош саҳифа » Янгиликлар » Дам олиш кунларида илиқ об-ҳаво бўлади.

Дам олиш кунларида илиқ об-ҳаво бўлади.

Бугун Ўзбекистонда ёғингарчилик кутилмайди, ҳаво ҳарорати 22-27о илиқ атрофида бўлиши кутилмоқда.

Кейинги 3 кун ичида республика бўйича апрель ойи ўртаси учун меъёрий қийматларга яқин бўлган ҳаво ҳарорати билан илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Республика ҳудудининг кўп қисмида бу кунларда ёғингарчилик кутилмайди. Фақат якшанба куни Фарғона водийси вилоятларида, шунингдек республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида, душанба куни эса республика шимолида баъзи жойларда ёмғир ёғиши момақалдироқ бўлиши мумкин. Ҳаво ҳарорати 16-19 апрелда кечалари 9-14о илиқкундуз кунлари 22-27о илиқ атрофида бўлади.

Дам олиш кунлари Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор.

 

20 апрелда Ўзбекистон ҳудудига шимолий-ғарбий оқим билан Россия ҳудудларидан совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади.20-21 апрелда кўпгина вилоятларда ( республиканинг шимолидан ташқари) ёмғир ёғади, шамолнинг кучайиши кутилмоқда. Ҳафтанинг ўртасига келиб, ҳарорат 10-12о илиқга пасаяди.

Баҳор ҳавоси ўзгарувчандир, баҳорда синоптик жараёнлар жуда тез-тез ўзгариб туради. Ўзгидромет синоптиклари бу жараёнларни кузатиб туришади, ушбу давр учун об-ҳаво прогнозлари доимо аниқланиб турилади.

Ўзгидромет прогнозларини кузатинг ва сиз ҳар доим об-ҳавонинг кескин ўзгаришига тайёр бўласиз!


Мавзуга оид янгиликлар:

21
июнь
2021
21 ИЮНЬ КУНДУЗ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
21 ИЮНЬ КУНДУЗ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 30-35о бўлади. Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шимоли-шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 32-34о бўлади. Республиканинг тоғли ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб
20
июнь
2021
22-25 ИЮНГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
22-25 ИЮНГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 18-23°, кундузи 31-36°, 24 июнда 35-40° бўлади. БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, кундузи 32-37°
20
июнь
2021
20 ИЮНЬ КУНДУЗ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
20 ИЮНЬ КУНДУЗ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ Ўзбекистонда ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин, баъзида эса чангли бўрон билан айрим жойларда 23-28 м/с гача кучайади. Ҳарорат 29-34о бўлади. Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 12-17 м/с гача кучайиши мумкин.
19
июнь
2021
21-24 ИЮНГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
21-24 ИЮНГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 21 июнда 15-20°, 22-24 июнда 18-23°, кундузи 21-23 июнда 31-36°, 24 июнда 35-40° бўлади. БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
19
июнь
2021
20 ИЮНГА ОБ-ҲАВО БАШОРАТИ 19 июнь соат 20 дан – 20 июнь соат 20 гача
20 ИЮНГА ОБ-ҲАВО БАШОРАТИ 19 июнь соат 20 дан – 20 июнь соат 20 гача ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 5-10 м/с тезликда эсади, 12-17 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 18-20°, кундузи 30-32° бўлади. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади
Биз ҳақимизда

Бизнинг манзил: 100052, Ўзбекистан, Тошкент, Бодомзор йули 1-тор кўча, 72
Тел.: (+998 71) 234-23-41, 237-35-11, 150-86-27
Факс: (+998 71) 234-38-45
E-mail: uzhymet@meteo.uz
Ресурслар
    {menu-ft-col-2}
Фойдали ҳаволалар
    {menu-ft-col-1}
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази расмий сайти
©1921 - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт маълумотни сақлаш учун cookies файллардан фойдаланади. «Cookies» - бу сайт томонидан ташриф буюрувчиларни аниқлаш учун ишлатилиши мумкин бўлган файллар ...