Бош саҳифа » Янгиликлар » Апрель ойида Ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?

Апрель ойида Ўзбекистонликларни қандай об-ҳаво кутмоқда?

Апрель ойи бошланди – у тақвим баҳорининг ўртасидир. 
Ўзбекистонда апрель ойи об-ҳавонинг беқарорлиги билан ажралиб туради. Одатда момақалдироқ ва шиддатли шамол билан ёмғир тез-тез ёғади. Республиканинг шимоли, жанубининг энг чеккаси ва чўл ҳудудларида ой учун ўртача 5 кундан 8 кунгача, тоғларга яқинроқ ҳудудларда 9-13 кунгача ёғингарчилик бўлади.
Ўзбекистонда метеорологик кузатувлар тарихи давомида турли хил апрель ойлари кузатилган. Экстремал қуруқ ёки ёғингарчилик умуман бўлмаган ёки уларнинг ойлик миқдори меъёрдан 10% дан кўп бўлмаган. Бир ой давомида ёғингарчилик меъёрдан 3-5 марта кўп бўлган.
Шундай қилиб, Тошкентда 1975 йилнинг апрель ойи энг қуруқ йил бўлган. Ёғингарчилик атиги икки марта ёғган ва уларнинг миқдори 2 мм ни ташкил этган, бу апрель ойи меъёрининг 3 % ини ташкил этади. 1990 йилнинг апрель ойи энг нам йил, бунда бир ойда ёғингарчилик ойлик меъёрдан 300% атрофида бўлган, ёғингарчилик кузатилган кунлар сони 19 кунни ташкил этган.
Метеорологик кузатувларнинг бутун тарихида кеча-кундуз учун ёғингарчилик бўйича рекордчи 2009 йилнинг 8 апрель куни бўлган. Ушбу кунда Тошкентда 65 мм ёмғир ёғган, бунда апрель ойининг ойлик меъёри 62 мм ни ташкил этган.
Одатда апрель ойининг ҳарорат фони ҳам беқарор бўлади. Ҳавони жадал исиши, қисқа муддатга ҳароратни совуқ даражасигача пасайиши, деярли совуқ билан алмашиниши мумкин. Ўзбекистон аҳолиси ўтган йилги апрель ойининг биринчи ўн кунлиги охирида қор ёғганини, бундай қор ҳатто қишда ҳам ёғмаганини эсласа керак.
Синоптиклар прогнозларига кўра, бу йилнинг апрель ойи илиқ бўлади, ҳудудларнинг кўп қисмида одатдагидан 1-2° га илиқроқ бўлади.
Якшанба куни 4 апрелда ва душанбага ўтар кечаси Ўзбекистон ҳудуди бўйича ёмғир ёғиб ўтди, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлди, баланд тоғларда ёмғир қорга айланди.
Бугунги кундан бошлаб ва ойнинг ўртасигача республика бўйича асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Ҳаво ҳарорати кечалари 6-11° илиқ, кундуз кунлари 19-24° илиқ атрофида бўлади. Республиканинг шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида ойнинг биринчи ўн кунлигида ҳаво ҳарорати кундуз кунлари 26-29° гача кўтарилади. 
Ойнинг иккинчи ўн кунлигида ҳарорат кечалари 10-15° илиқ атрофида, кундуз кунлари эса ҳарорат 20-25° илиқдан 25-30° гача ўзгариб туради.
Умуман олганда, жорий йилнинг апрель ойида ёғингарчилик меъёрдан кам бўлиши кутилмоқда, аммо баъзи кунларда шиддатли ёмғир ёғиши мумкин. Кучли тошқин ёмғирлар республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел тошқинларни вужудга келтириши мумкин, баланд тоғларда қор кўчиши хавфи сақланиб туради.
 
5 апрель 2021 йил
Ўзгидромет

Мавзуга оид янгиликлар:

13
май
2021
14 МАЙГА ОБ-ҲАВО БАШОРАТИ 13 май соат 20 дан – 14 май соат 20 гача
МУҲИМ ҲОДИСАЛАР 13-16 май кунлари кутилаётган маҳаллий ёмғирлар сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш ҳавфи бор . 14 МАЙГА ОБ-ҲАВО БАШОРАТИ 13 май соат 20 дан – 14 май соат 2 0 гача ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17°, кундузи 29-31° бўлади. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с
13
май
2021
15-18 МАЙГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
15-18 МАЙГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, 33-38 ° бўлади. БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15 майда 15-20 °, 16-18 майда 17-22°, кундузи 33-38° бўлади. ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ Ҳаво
13
май
2021
13 МАЙ КУНДУЗ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
МУҲИМ ҲОДИСАЛАР 13-16 май кунлари кутилаётган маҳаллий ёмғирлар сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш ҳавфи бор . 13 МАЙ КУНДУЗ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ Ўзбекистонда ҳ аво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28-33о бўлади. Тошкентда ҳ аво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28-30о бўлади. Республиканинг тоғли ҳ
12
май
2021
13 МАЙГА ОБ-ҲАВО БАШОРАТИ
МУҲИМ ҲОДИСАЛАР 12 майда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи бор. 13 МАЙГА ОБ-ҲАВО БАШОРАТИ 12 май соат 20 дан – 13 май соат 20 гача ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билдан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-16°, кундузи 28-30° бўлади. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда
10
май
2021
11 МАЙГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ 10 май соат 20 дан – 11 май соат 20 гача
МУХИМ ХАБАРЛАР 10 майда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин. 10 майда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиш хавфи бор. 11 МАЙГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ 10 май соат 20 дан – 11 май соат 20 гача ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво ўзгариб туради ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-16°, кундузи 25-27° бўлади. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда
Биз ҳақимизда

Бизнинг манзил: 100052, Ўзбекистан, Тошкент, Бодомзор йули 1-тор кўча, 72
Тел.: (+998 71) 234-23-41, 237-35-11, 150-86-27
Факс: (+998 71) 234-38-45
E-mail: uzhymet@meteo.uz
Ресурслар
    {menu-ft-col-2}
Фойдали ҳаволалар
    {menu-ft-col-1}
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази расмий сайти
©1921 - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт маълумотни сақлаш учун cookies файллардан фойдаланади. «Cookies» - бу сайт томонидан ташриф буюрувчиларни аниқлаш учун ишлатилиши мумкин бўлган файллар ...