Бош саҳифа » Янгиликлар » Ўзгидрометнинг Авиацияни метеорологик таъминлаш бошқармаси ходимларининг Давлатлараро авиация қўмитаси ташкиллаштирган вебинаридаги и

Ўзгидрометнинг Авиацияни метеорологик таъминлаш бошқармаси ходимларининг Давлатлараро авиация қўмитаси ташкиллаштирган вебинаридаги и

31 март куни МДҲ мамлакатлари авиация метеорологик бўлинмаларининг кузатувчи метеорологлари учун Давлатлараро авиация қўмитаси (ДАҚ) томонидан ташкил этилган вебинар бўлиб ўтди. Вебинар об-ҳаво кузатувларининг амалий ҳусусиятларини муҳокама қилишга, жумладан, кузатишлар сифатини ошириш бўйича тажриба ва таклифлар алмашишга бағишланди. 

ДАҚ мутахассислари, Россия Давлат Гидрометеорология институти ва Санкт-Петербург Давлат фуқаро авиацияси университети ўқитувчилари ўз тажрибалари билан ўртоқлашдилар ва аэродромларда об-ҳаво кузатувлари билан боғлиқ тезкор ишларнинг муҳим жиҳатларига эътибор қаратдилар. Сессия томонидан тажриба алмашиш борасида катта қизиқиш уйғотди, унда иштирокчилар ўз касбий фаолияти давомида юзага келадиган аниқ саволларга жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.

Вебинарда Ўзгидромет номидан Тошкент авиаметеостанцияси, Нукус, Навоий, Самарқанд, Қарши, Фарғона ва Андижон фуқаро авиаметеостанция ходимлари ҳамда, Авиацияни метеорологик таъминлаш бошқармаси (АМТБ) ходимлари иштирок этдилар. 

Вебинар ўтказилганлигининг хулосаси сифатида, мезбон ва вебинарнинг асосий ташкилотчиси, Давлатлараро авиация қўмитаси (ДАҚ) нинг миллий авиация метеорологик тизимларини уйғунлаштириш гуруҳи раҳбари, ИАC, халқаро ОрВД ва ИВП дастурлари бўйича комиссияси маслаҳатчиси Л.Д. Нагай, иштирокчиларнинг фаол иштирок этганлари учун миннатдорчилик билдирди ва бундай вебинарлар яна ташкил қилинишини режалаштирилаётганлигини маълум қилди. Кейинги вебинар МДҲ мамлакатлари авиаметеорологик бўлинмаларининг муҳандис метеорологлари учун ташкил этилиши таъкидланди.

Шунингдек, Россия Давлат Гидрометеорология университетининг об-ҳаво прогнозлари кафедраси ўқитувчиси, профессор, “Авиация метеорологияси” ҳақида бир нечта китоблар муаллифи О. Г. Богаткин иштирокида "Метеорологик кузатишлар ва маълумотлар" бўйича алоҳида вебинар ташкил этилиши эълон қилинди.

Мавзуга оид янгиликлар:

13
май
2021
14 МАЙГА ОБ-ҲАВО БАШОРАТИ 13 май соат 20 дан – 14 май соат 20 гача
МУҲИМ ҲОДИСАЛАР 13-16 май кунлари кутилаётган маҳаллий ёмғирлар сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш ҳавфи бор . 14 МАЙГА ОБ-ҲАВО БАШОРАТИ 13 май соат 20 дан – 14 май соат 2 0 гача ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17°, кундузи 29-31° бўлади. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с
13
май
2021
15-18 МАЙГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
15-18 МАЙГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, 33-38 ° бўлади. БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15 майда 15-20 °, 16-18 майда 17-22°, кундузи 33-38° бўлади. ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ Ҳаво
13
май
2021
13 МАЙ КУНДУЗ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
МУҲИМ ҲОДИСАЛАР 13-16 май кунлари кутилаётган маҳаллий ёмғирлар сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш ҳавфи бор . 13 МАЙ КУНДУЗ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ Ўзбекистонда ҳ аво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28-33о бўлади. Тошкентда ҳ аво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28-30о бўлади. Республиканинг тоғли ҳ
12
май
2021
13 МАЙГА ОБ-ҲАВО БАШОРАТИ
МУҲИМ ҲОДИСАЛАР 12 майда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи бор. 13 МАЙГА ОБ-ҲАВО БАШОРАТИ 12 май соат 20 дан – 13 май соат 20 гача ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билдан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-16°, кундузи 28-30° бўлади. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда
10
май
2021
11 МАЙГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ 10 май соат 20 дан – 11 май соат 20 гача
МУХИМ ХАБАРЛАР 10 майда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин. 10 майда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиш хавфи бор. 11 МАЙГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ 10 май соат 20 дан – 11 май соат 20 гача ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво ўзгариб туради ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-16°, кундузи 25-27° бўлади. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда
Биз ҳақимизда

Бизнинг манзил: 100052, Ўзбекистан, Тошкент, Бодомзор йули 1-тор кўча, 72
Тел.: (+998 71) 234-23-41, 237-35-11, 150-86-27
Факс: (+998 71) 234-38-45
E-mail: uzhymet@meteo.uz
Ресурслар
    {menu-ft-col-2}
Фойдали ҳаволалар
    {menu-ft-col-1}
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази расмий сайти
©1921 - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт маълумотни сақлаш учун cookies файллардан фойдаланади. «Cookies» - бу сайт томонидан ташриф буюрувчиларни аниқлаш учун ишлатилиши мумкин бўлган файллар ...