Бош саҳифа » Янгиликлар » Қамчиқ давонида вақтинчалик автомобиллар ҳаракатини тўхтатилди

Қамчиқ давонида вақтинчалик автомобиллар ҳаракатини тўхтатилди

Ўзбексистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази жорий 4–5 март кунлари А-373 автойўлининг Қамчиқ давони қисмида об-хаво шароитларининг кескин ёмонлашуви бўйича огохлантирган эди. 

4 мартдан 5 мартга ўтар кечаси Қамчиқ давонида кучли қор ёғиши, шамол тезлигининг энг юқори тезлиги 28 м/с гачакучайиши, туман сабабли кўринувчанлик 300 м гача бўлди. 

Об-ҳаво шароитларининг ёмонлашиши ва тоғ ёнбағрларида қор баландлиги 200 см гача кўтарилагни сабабли Ўзгидрометнинг Қамчиқ қор кўчки станцияси мутахассислари автойўл бўйлаб ўрганишлар ва кутилаётган метеорологик вазиятдан келиб чиқиб ФВВ бошчилигидаги идоалараро Қамчиқ штаби аъзоларига (ФВВ, ИИВ, Ўзавтойўл ва бошқа) Қамчиқ давони бўйлаб Қор кўчки хавфи 5 март куни соат 03:00 дан мавжудлиги ҳақида шторм огоҳлантириш (қор кўчки бюллетени) киритишди. Штаб томонидан Қамчиқ давонида вақтинчалик автомобиллар ҳаракатини чеклаш қарори қабул қилиниб, соат 00:00 дан бошлаб транспорт харакатини чеклаш тадбирлари бошланди ва соат 03:00 дан транспорт ҳаракати тўлиқ тўхтатилди. 

Штаб аъзолари бошчилигида маҳсус йўл хизматлари автойўлда узлуксиз тозалаш ва қум-туз аралашмасини сепиш ишлари олиб бордилар. Об-хаво шароити яхшиланиб, хавф даражаси пасайгач, Қамчиқ Қор кўчки станцияси томонидан соат 09:30 дан қор кўчки хавфи бекор қилинди ва Қамчиқ давонинида автомобиллар ҳаракати тикланди. 

Шторм огоҳлантириш амал қилиш даврида (4-5 март кунлари) Ўзгидрометнинг Хавфли гидрометеорологик ходисаларни мониторинглаш бўлими ходимлари тегишли Низом асосида бўлимда навбатчилик ўтказдилар ва Қамчиқ Қор кўчки станцияси ходимлари билан ҳамкорликда метеорологик ҳолат юзасидан ҳар соатда мониторинг олиб бордилар. Қор кўчки хавфи элон қилиниши ва бекор қилиниши тўғрисидаги Шторм огоҳлантиришларни вазирлик ва идораларга (шу қаторда ФВВга) оператив равишда етказилишини таъминладилар.  

Ўзгидрометнинг қор кўчки хавфи тўғрисидаги башорати (прогнози) оқланиб, 5 мартга ўтар кечаси (автойўлда ҳаракат чекланган вақтда) давоннинг йўлга туташ қияликлардан бир неча нуқтада қор кўчкилари тушиши кузатилган.

Мавзуга оид янгиликлар:

21
апрель
2021
23-26 АПРЕЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
23-26 АПРЕЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23 апрелда 8-13° илиқ, 24-26 апрелда 10-15° илиқ, кундузи 23-25 апрелда 22-27° илиқ, 26 апрелда 28-33° илиқ бўлади. БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23 апрелда 8-13° илиқ, 24-26 апрелда 10-15° илиқ, кундузи 23-25 апрелда 25-30° илиқ, 26
21
апрель
2021
22 АПРЕЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ 21 апрель соат 20 дан – 22 апрель соат 20
МУҲИМ ҲОДИСАЛАР 21 апрелда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор. 21-26 апрелда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2200 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. 22 АПРЕЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ 21 апрель соат 20 дан – 22 апрель соат 20 гача ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-6° илиқ, кундузи 18-20° илиқ бўлади. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик
21
апрель
2021
21 АПРЕЛЬ КУНДУЗ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
МУҲИМ ҲОДИСАЛАР 21 апрелда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор. 21-26 апрелда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. 2 1 АПРЕЛЬ КУНДУЗ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган
20
апрель
2021
22-25 АПРЕЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
22-25 АПРЕЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИҲаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22 апрелда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади, 23-25 апрелда кечаси 10-15° илиқгача кўтарилади, кундузи 22-27° илиқ бўлади. БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИҲаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22 апрелда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 20-25° илиқ бўлади, 23-25 апрелда кечаси 10-15°
20
апрель
2021
21 АПРЕЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ 20 апрель соат 20 дан – 21 апрель соат 20
МУҲИМ ҲОДИСАЛАР 20-21 апрелда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор. 20-25 апрелда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2200 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. 21 АПРЕЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ 20 апрель соат 20 дан – 21 апрель соат 20 гача ТОШКЕНТ ШАҲРИҲаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-11° илиқ, кундузи 15-17° илиқ бўлади. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ
Сайт маълумотни сақлаш учун cookies файллардан фойдаланади. «Cookies» - бу сайт томонидан ташриф буюрувчиларни аниқлаш учун ишлатилиши мумкин бўлган файллар ...