Бош саҳифа » Янгиликлар » Ушбу ҳафтада баҳор фасли биз учун қандай об-ҳавони тайёрлади

Ушбу ҳафтада баҳор фасли биз учун қандай об-ҳавони тайёрлади

Бугун, баҳор фаслининг биринчи кунида Ўзбекистон ҳудуди бўйича кам булутли ва қуруқ об-ҳаво сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати 13-18° илиқ бўлади, бу меъёрдан 2-4° га юқоридир.
Эртага республика ҳудудлари бўйича кун давомида ҳаво булутли бўлиши кутилмоқда. Бунинг ҳисобига ҳаво ҳарорати кундуз кунлари бироз пасаяди ва 10-15° илиқни ташкил этади, аммо об-ҳаво ҳали ҳам ёғингарчиликсиз бўлиши сақланиб туради.
3 мартда республика ҳудудларига Эрон ҳудудларидан нам ҳаво массалари кириб келади, кўпчилик вилоятларда бироз ёмғир ёғади, фақат Бухоро ва Навоий вилоятларида асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Шимолий ҳудудларга Кавказ ҳудудларидан совуқ ҳаво массалари  кириб келади ва Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида кечаси ва эрталаб 3 мартда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши кузатилади.
4-5 мартда Ўзбекистон ҳудудига яна нам ҳаво массалари кириб келиши бошланади, бунинг натижасида барча жойларда ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, тоғли ҳудудларда 4 мартдан 5 мартга ўтар кечаси баъзи жойларда ёғингарчилик кучли бўлиши мумкин. 5 мартда Қорақалпоғистонда, Хоразм, Бухоро, Навоий вилоятларида ёғингарчилик кузатилмайди.
Ҳаво ҳарорати 3-5 мартда кечаси 0-5° илиқ, кундуз куни 10-15° илиқ атрофида бўлади, 5 мартда 8-11° илиқгача бироз пасаяди.
1-5 мартда Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиши хавфи сақланиб туради, эҳтиёт бўлинг!

Мавзуга оид янгиликлар:

21
апрель
2021
23-26 АПРЕЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
23-26 АПРЕЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23 апрелда 8-13° илиқ, 24-26 апрелда 10-15° илиқ, кундузи 23-25 апрелда 22-27° илиқ, 26 апрелда 28-33° илиқ бўлади. БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23 апрелда 8-13° илиқ, 24-26 апрелда 10-15° илиқ, кундузи 23-25 апрелда 25-30° илиқ, 26
21
апрель
2021
22 АПРЕЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ 21 апрель соат 20 дан – 22 апрель соат 20
МУҲИМ ҲОДИСАЛАР 21 апрелда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор. 21-26 апрелда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2200 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. 22 АПРЕЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ 21 апрель соат 20 дан – 22 апрель соат 20 гача ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-6° илиқ, кундузи 18-20° илиқ бўлади. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик
21
апрель
2021
21 АПРЕЛЬ КУНДУЗ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
МУҲИМ ҲОДИСАЛАР 21 апрелда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор. 21-26 апрелда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. 2 1 АПРЕЛЬ КУНДУЗ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган
20
апрель
2021
22-25 АПРЕЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
22-25 АПРЕЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИҲаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22 апрелда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади, 23-25 апрелда кечаси 10-15° илиқгача кўтарилади, кундузи 22-27° илиқ бўлади. БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИҲаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22 апрелда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 20-25° илиқ бўлади, 23-25 апрелда кечаси 10-15°
20
апрель
2021
21 АПРЕЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ 20 апрель соат 20 дан – 21 апрель соат 20
МУҲИМ ҲОДИСАЛАР 20-21 апрелда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор. 20-25 апрелда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2200 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. 21 АПРЕЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ 20 апрель соат 20 дан – 21 апрель соат 20 гача ТОШКЕНТ ШАҲРИҲаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-11° илиқ, кундузи 15-17° илиқ бўлади. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ
Сайт маълумотни сақлаш учун cookies файллардан фойдаланади. «Cookies» - бу сайт томонидан ташриф буюрувчиларни аниқлаш учун ишлатилиши мумкин бўлган файллар ...