Иқлим ўзгариши бўйича халқаро музокаралар ҳар йили БМТнинг иқлим ўзгариши тўғрисидаги асосий конвенсияси, Киото протоколи ва Париж келишуви доирасида ўтказилади. Ўзбекистон БМТ Иқлим ўзгариши тўғрисидаги Асосий Конвенсиясига (УНФCCC) 1993 йилдан бери аъзо бўлиб, 2018 йилда Парижнинг иқлим тўғрисидаги битимини ратификатсия қилди. Одатда,халқаро музокаралар давлатлар ўртасидаги низоларни тинч йўл билан ҳал қилишнинг ва қўйилган мақсадларга эришиш учун халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ иқлим ўзгариши соҳасидаги янги халқаро ҳужжатларни ишлаб чиқишнинг мослашувчан ва самарали воситаларидан биридир.
Бўлиб ўтган семинар давомида иштирокчилар Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши тўғрисидаги асосий конвенсияси (УНФCCC), Киото протоколи ва Париж битими каби асосий иқлим шартномалари, шунингдек музокаралар ўтказиш қоидалари. Шунингдек семинар қанташчилари иқлим бўйича қарор қабул қилиш жараёни билан танишдилар.
Тадбир қатнашчилари музокаралар ўтказиш кўникмаларини такомиллаштириш Марказий Осиё мамлакатлари ўртасида иқлим ўзгаришига мослашиш ва ушбу глобал жараённинг оқибатларини юмшатиш бўйича қўшма ҳаракатларни ишлаб чиқиш бўйича келишувларга эришишда қай даражага эришиш мумкинлиги тўғрисида тасаввурга эга бўлдилар.


