Учрашувда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 октябрдаги 4486-сонли Қарори доирасида Давлат сув кадастри маълумотларини интеграция қилиш, “Сув ресурсларини бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва Европа Иттифоқи ва GIZ “Ўзбекистон Республикасининг қишлоқ ҳудудларида сув ресурсларини миллий бошқариш” лойиҳаси доирасида ташкил этилган сув кадастрини автоматлаштириш учун электрон платформамасалалари муҳокама қилинди.Бундан ташқари, "Kibera Technology" IT-компания учрашув иштирокчилари учун жамиятнинг бошқа соҳаларида автоматлаштириш мақсадида амалга оширилаётган лойиҳаларни таништириш учун намойиш этди.
Шунингдек, учрашувда автоматлаштирилган сув кадастрининг яратилган электрон платформаси Марказий Осиёда ягона эканлиги қайд этилди.
