Бош саҳифа » Янгиликлар » Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси тарғиботига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

Президентнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси тарғиботига бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди

Бугун Гидрометеорология хизмати марказида Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлис палаталари ва халқимизга йўллаган Мурожаатномаси мазмун-моҳиятини очиб бериш, унда келтирилган масалалар бўйича атрофлича фикр алмашиш мақсадида “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ғояси мавзусида давра суҳбати ўтказилди.

Унда Тошкент архитектура-қурилиш институти доценти Турғунов Комил Қурбоналиевич тарғиботчи сифатида ташриф буюриб мавзуга оид ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Тадбирда “Янги Ўзбекистон – янгича дунёқараш” ғояси доирасида – яқин истиқболдаги тараққиётимиз йўналишларини тарғиб-ташвиқ этишдан иборат маърузалар бўлди. Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2021 “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш” йили деб номланиши сабаблари Ўзгидромет ходимларига тушунтирилди. Тадбирнинг кейинги қисмида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрдаги Олий Мажлисга Мурожаатномаси шарҳланди. Мурожаатномада давлатимиз раҳбари томонидан билдирилган фикр ва вазифалар қисқача мазмунда баён этилди (ишчи гуруҳи томонидан маъруза матни ҳамда тақдимот слайдлари намойиш этилди). Тарғибот сифатини туширмаслик мақсадида бу шарҳ махсус тайёрланган видеолавҳа билан тўлдирилди. Лавҳада Ўзбекистон Президентининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида илгари сурилган асосий ғоялар халқчил тилда, таъсирчан шаклда, инфографикадан фойдаланган ҳолда етказилди.

Тадбирнинг якуний қисмида тарбиявий аҳамиятга эга видеоролик намойиш қилинди. Унда киши ўзи бошлаган ишида ихлос ва ҳафсала қилиши, мақсадлар сари ҳаракатланишда учрайдиган қийинчиликлар, омадсизликларга қарамай, курашни давом эттириши, ишни юқори сифатда бажариши зарурлиги тараннум этилди. 

Тадбир давомида йиғилиш иштирокчиларининг мавзуга оид саволларига мутахассислар томонидан атрофлича жавоб берилди.

Ўзгидромет Ахборот хизмати

     

Мавзуга оид янгиликлар:

13
май
2021
14 МАЙГА ОБ-ҲАВО БАШОРАТИ 13 май соат 20 дан – 14 май соат 20 гача
МУҲИМ ҲОДИСАЛАР 13-16 май кунлари кутилаётган маҳаллий ёмғирлар сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш ҳавфи бор . 14 МАЙГА ОБ-ҲАВО БАШОРАТИ 13 май соат 20 дан – 14 май соат 2 0 гача ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-17°, кундузи 29-31° бўлади. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с
13
май
2021
15-18 МАЙГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
15-18 МАЙГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 17-22°, 33-38 ° бўлади. БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15 майда 15-20 °, 16-18 майда 17-22°, кундузи 33-38° бўлади. ТОШКЕНТ, САМАРҚАНД, ЖИЗЗАХ, СИРДАРЁ ВИЛОЯТЛАРИ Ҳаво
13
май
2021
13 МАЙ КУНДУЗ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
МУҲИМ ҲОДИСАЛАР 13-16 май кунлари кутилаётган маҳаллий ёмғирлар сабабли республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиш ҳавфи бор . 13 МАЙ КУНДУЗ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ Ўзбекистонда ҳ аво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 28-33о бўлади. Тошкентда ҳ аво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 28-30о бўлади. Республиканинг тоғли ҳ
12
май
2021
13 МАЙГА ОБ-ҲАВО БАШОРАТИ
МУҲИМ ҲОДИСАЛАР 12 майда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиши хавфи бор. 13 МАЙГА ОБ-ҲАВО БАШОРАТИ 12 май соат 20 дан – 13 май соат 20 гача ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билдан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-16°, кундузи 28-30° бўлади. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда
10
май
2021
11 МАЙГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ 10 май соат 20 дан – 11 май соат 20 гача
МУХИМ ХАБАРЛАР 10 майда республика бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади, тоғ олди ва тоғли ҳудудларда кучли бўлиши мумкин. 10 майда тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел келиш хавфи бор. 11 МАЙГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ 10 май соат 20 дан – 11 май соат 20 гача ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво ўзгариб туради ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-16°, кундузи 25-27° бўлади. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда
Биз ҳақимизда

Бизнинг манзил: 100052, Ўзбекистан, Тошкент, Бодомзор йули 1-тор кўча, 72
Тел.: (+998 71) 234-23-41, 237-35-11, 150-86-27
Факс: (+998 71) 234-38-45
E-mail: uzhymet@meteo.uz
Ресурслар
    {menu-ft-col-2}
Фойдали ҳаволалар
    {menu-ft-col-1}
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази расмий сайти
©1921 - Барча ҳуқуқлар ҳимояланган
Сайт маълумотни сақлаш учун cookies файллардан фойдаланади. «Cookies» - бу сайт томонидан ташриф буюрувчиларни аниқлаш учун ишлатилиши мумкин бўлган файллар ...