Бош саҳифа » Янгиликлар » ҲАФТАЛИК (18-22 январга) ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ

ҲАФТАЛИК (18-22 январга) ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ

Ҳафтанинг биринчи ярмида ҳаво баҳорий илиқ бўлади, аммо ҳафтанинг охирига келиб, қишки об-ҳаво бизнинг мамлакатимизга қайтади.

 

Ҳафтанинг биринчи ярмида республика ҳудудларида об-ҳавони паст босим майдони белгилайди.

Бугун ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлади, фақат рсепубликанинг айрим тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёмғир ёғиш эҳтимоли бор. Ҳаво ҳарорати кўп йиллик қийматлардан 8-10 даражага юқори ва 13-18 даража илиқ атрофида бўлади.

19 январда республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчиликсиз об-ҳаво сақланиб туради, фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларининг баъзи жойларида бироз ёмғир ёғиши мумкин.

20 январда Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида қор ёмғирга айланади, Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида кечаси ва эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади. Республиканинг қолган ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди.

21 январда республика ҳудудларининг кўп қисмида ёғингарчилик кутилмайди, Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида қор ёғади, Бухоро, Навоий вилоятларида кечга томон баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

19-21 январда ҳарорат ўзининг кўп йиллик қийматларидан 8-10 даражага юқори бўлади ва кечалари 0-5 даража илиқни, кундуз кунлари 11-16 даража илиқни ташкил этади.

22 январда об-ҳаво кескин ўзгара бошлайди, бунинг сабаби совуқ антициклондир, у мамлакатимиз ҳудудларига қор ва манфий қийматли ҳароратларни олиб келади. Нам ҳаво массалари Волга бўйи ҳудудларидан кириб келади. Республика бўйича қор ёғади, фақат мамлакатимизнинг шимолий ҳудудларида ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати кечаси ва кундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқни ташкил этади.

23 январда антициклон мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб олади, ёғингарчилик бўлиши эҳтимоли кам, лекин жуда совуқ бўлади. Ҳаво ҳарорати кечаси 5-10 даража совуққача пасаядикундузи 2 даража совуқ 3 даража илиқни ташкил этади. Ўртача кеча-кундузлик ҳаво ҳарорати меъёрдан 6-8 даражага паст бўлади.

Мавзуга оид янгиликлар:

21
апрель
2021
23-26 АПРЕЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
23-26 АПРЕЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23 апрелда 8-13° илиқ, 24-26 апрелда 10-15° илиқ, кундузи 23-25 апрелда 22-27° илиқ, 26 апрелда 28-33° илиқ бўлади. БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИ Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 23 апрелда 8-13° илиқ, 24-26 апрелда 10-15° илиқ, кундузи 23-25 апрелда 25-30° илиқ, 26
21
апрель
2021
22 АПРЕЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ 21 апрель соат 20 дан – 22 апрель соат 20
МУҲИМ ҲОДИСАЛАР 21 апрелда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор. 21-26 апрелда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2200 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. 22 АПРЕЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ 21 апрель соат 20 дан – 22 апрель соат 20 гача ТОШКЕНТ ШАҲРИ Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 4-6° илиқ, кундузи 18-20° илиқ бўлади. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИ Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик
21
апрель
2021
21 АПРЕЛЬ КУНДУЗ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
МУҲИМ ҲОДИСАЛАР 21 апрелда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор. 21-26 апрелда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2000 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. 2 1 АПРЕЛЬ КУНДУЗ КУНИГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, Тошкент, Жиззах, Сирдарё вилоятларида куннинг биринчи ярмида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши мумкин, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Республиканинг қолган
20
апрель
2021
22-25 АПРЕЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ
22-25 АПРЕЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ ВИЛОЯТИҲаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22 апрелда кечаси 5-10° илиқ, кундузи 17-22° илиқ бўлади, 23-25 апрелда кечаси 10-15° илиқгача кўтарилади, кундузи 22-27° илиқ бўлади. БУХОРО ВА НАВОИЙ ВИЛОЯТЛАРИҲаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 22 апрелда кечаси 3-8° илиқ, кундузи 20-25° илиқ бўлади, 23-25 апрелда кечаси 10-15°
20
апрель
2021
21 АПРЕЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ 20 апрель соат 20 дан – 21 апрель соат 20
МУҲИМ ҲОДИСАЛАР 20-21 апрелда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи бор. 20-25 апрелда Тошкент ва Наманган вилоятларининг тоғли ҳудудларида 2200 м дан юқорида қор кўчиши хавфи бор. 21 АПРЕЛГА ОБ-ҲАВО ПРОГНОЗИ 20 апрель соат 20 дан – 21 апрель соат 20 гача ТОШКЕНТ ШАҲРИҲаво ўзгариб туради, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 9-11° илиқ, кундузи 15-17° илиқ бўлади. ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН, ХОРАЗМ
Сайт маълумотни сақлаш учун cookies файллардан фойдаланади. «Cookies» - бу сайт томонидан ташриф буюрувчиларни аниқлаш учун ишлатилиши мумкин бўлган файллар ...