Ҳафтанинг ўртасида об-ҳавони қисқа муддатга ўзгариши кутилмоқда
Бугун Ўзбекистон бўйича кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Қорақалпоғистоннинг шимолий туманларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин, баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Куннинг ўртасига келиб, ҳаво 24-27° илиқгача исийди. 20-21 апрелда Ўзбекистон ҳудудига Каспий денгизи ҳудудларидан нам ҳаво массалари, сўнг Урал ҳудудларидан деярли совуқ антициклон кириб келади. 20 апрелда кундуз куни Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида