Бош саҳифа » Хизмат тарихи
Хизмат тарихи

Тошкентда метеорологик кузатувлар 1867 йилнинг декабридан бошлаб олиб борилган. 1870 йилнинг мартидан "Туркестанские ведомости" (Тошкент) газетасида об-ҳаво, метеокузатув маълумотлари нашр қилина бошлаган. 1873 йилдан Тошкент астрономия ва физика обсерваторияси фаолият юрита бошлади. 1876 йилнинг сентябирида Тошкент - обсерватория метеостанцияси очилди ва ҳозирги кунгача ишлаб келяпти.

ХХ асрнинг бошларига келиб Ўзбекистон ҳудудида 11 та гидрометеорологик станциялар ташкил этилган эди.

Ўзбекистон гидрометхизматининг расмий ташкил этилган куни - 1921 йил 7 май кунидир. 1931 йилдан бошлаб Гидрометхизмат ҳам метеорологик, ҳам гидрологик кузатувларни мунтазам равишда олиб боради. 1992 йилда Гидрометхизмат Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология Бош бошқармаси (Бошгидромет) ҳуқуқий мақомини олди. 2004 йилнинг апрель ойидан бошлаб Бошгидромет Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сифатида қайта ташкил этилди.

2017 йил 1 июндан Ўзгидромет Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги тизимига ўтказилди.

2019 йил 10 апрелдан Ўзгидромет ФВВ тизимидан Вазирлар Маҳкамаси тасарруфига ўтказилди.

Сайт маълумотни сақлаш учун cookies файллардан фойдаланади. «Cookies» - бу сайт томонидан ташриф буюрувчиларни аниқлаш учун ишлатилиши мумкин бўлган файллар ...