Бош саҳифа » Хизмат ҳақида
Хизмат ҳақида

Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология соҳасидаги масалаларни ҳал этиш бўйича махсус вакилолатга эга давлат бошқарув органи ҳисобланади.

Гидрометеорология хизмати маркази вазифаларига гидрометеорологик кузатувлар давлат тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш, иқтисодиёт тармоқларини гидрометеорологик маълумотлар билан таъминлаш, илмий-текшириш ишларини ўтказиш, об-ҳаво, дарёлар сувлилиги, иқлим ўзгаришининг қисқа ва узоқ муддатли прогнозланишини яхшилаш.

Амударё ва Сирдарё дарё ҳавзалари ва уларни ташкил этувчиларидаги гидрологик объектларнинг сув режимини кузатиш ишлари олиб борилади. Ўзгидромет Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудлари бўйича гидрометеорологик ва агрометеорологик кузатувларни амалга оширади. Ўзгидромет жавобгарлиги зонасида узоқ муддатли кузатувлар ўтказувчи станциялар жойлашган.

Фойдаланувчиларни гидрометеорологик маълумотлар ва улар асосида тайёрланган прогностик ва таҳлилий ахборотлар билан таъминлаш гидрометеорологик мониторингнинг асосий мақсад ва вазифалари ҳисобланади.

Ўзгидромет БМТ Жаҳон Метеорология Ташкилотининг асосий таркибий қисми ҳисобланади ва унинг асосий мақсади - об-ҳаво ва иқлимни кузатиш, метеорологик, гидрологик ва атроф муҳит шароити устидан бошқа кузатувлар ҳақидаги бошқа маълумотларни тўплаш ва алмашишда ҳамкорликдан иборат.

1967 йилдан бошлаб Тошкент - Марказий Осиё, Яқин Шарқ ва Россиянинг осиё қисмидаги давлатларда метеорологик ахборотларни тўплаш, об-ҳаво ва прогнозлар харитасини тайёрлаш ва тарқатиш бўйича 29 та минтақавий метеорологик марказ вазифасини бажариб келмоқда. Бу Ўзгидрометнинг Халқаро об-ҳаво хизмати тизимидаги маъсулият зонасидир.

Ўзгидромет таркибига атроф муҳит аҳволини кузатиш бўйича 400 тадан ортиқ кузатув пунктлари киради. Республика ҳудудида 1921 йилдан бошлаб метеорологик, гидрологик ва агрометеорологик кузатувлар ўтказилади. Сув объектлари, ҳаво, тупроқ шароитини экологик кузатиш ишлари эса 1972 йилдан бери ўтказилади.

Сайт маълумотни сақлаш учун cookies файллардан фойдаланади. «Cookies» - бу сайт томонидан ташриф буюрувчиларни аниқлаш учун ишлатилиши мумкин бўлган файллар ...