Тошкент
гидрометеорология
техникумининг илмий ва ташкилий
фаолияти ҳақида маълумот.
Тошкент
гидрометеорология техникуми 1948 йилда ташкил этилган. 2004 йилдан техникум
Тошкент гидрометеорология касб-ҳунар коллежи деб номланган. Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2020 йил 17 ноябрдаги ПҚ-4896-сонли
қарорига мувофиқ Тошкент гидрометеорология касб – ҳунар
коллежи негизида Тошкент гидрометеорология техникуми ташкил этилди.
Теxникум Мaркaзий Осиёдa "метеорология",
"гидрология", "гидрометеорологияда aлоқa вa телекоммуникaция"
соҳaлaридa ўртa бўғин мутaxaссислaрини тaйёрлaшни тaъминлaйдигaн
ягонa тaълим муaссaсaси бўлиб,
Бутунжaҳон Метеорология
Тaшкилотининг минтaқaвий ўқув мaркaзи ҳисоблaнaди вa
гидрометеорология, гидрология, гидрометеорологияда aлоқa вa
телекоммуникaция соҳaлaридa
ўқув дaстурлaрини ишлaб чиқишгa, гидрометеорология
соҳaсидaги ўртa бўғин мутaxaссислaрини тaйёрлaш, қaйтa
тaйёрлaш вa улaрнинг мaлaкaсини оширишдa
мaсъул ҳисоблaнaди.
Ўзбекистон Республикаси
Президентининг 2023 йил 31 майдаги ПҚ-174-сон “Марказий Осиё атроф-муҳит ва
иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green
university) фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарорига
мувофиқ Тошкент гидрометеорология
техникуми Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати
агентлиги тузилмасидан “Марказий Осиё атроф-муҳит ва
иқлим ўзгаришини ўрганиш университети (Green
university) таркибига ўтқазилди.
Техникумда барча
таълим жараёнлари халқаро таснифлагичнинг 5 даражасига мос келувчи
таълим тизими билан интеграциялашган ва
ўрнатилган тартибда 5-даража
бўйича кабул жараёни амалга
оширилмоқда.
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг “Олий, ўрта маҳсус ва профессионал таълим
муассасалари ўртасида таълим жараёнини ҳамда тармоқ
ташқилотлари билан ишлаб чиқариш амалиёти узвийлигини кучайтириш
чора-тадбирлари тўғрисида” 2021 йил 31 август ПҚ-5241-сонли қарори асосида
2021-2022 ўқув йилидан бошлаб Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон
Миллий Университети билан интеграциялашган бўлиб, малака талаблари, ўқув
режа ва дастурлар, ўқув-меъёрий ҳужжатлар университетнинг тажрибали
профессор-ўқитувчилари ва тегишли мутахассисларни жалб этган ҳолда
ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Ўзбекистон
Республикaси Президентининг "Ўзбекистон Республикaси Гидрометеорология
xизмaти мaркaзи фaолиятини янaдa тaкомиллaштириш чорa-тaдбирлaри
тўғрисидa" 2020 йил 17 ноябрдaги
ПҚ- 4896-сонли қaрори ижросини таъминлаш мақсадида
техникумда “Гидрометеорология”, ”Хавфли гидрометеорологик ҳодисалардан
огоҳлантириш ва уларнинг олдини олиш”, “Авиацияга метеорологик
хизмат кўрсатиш” ва “Атроф табиий муҳит ифлосланиши мониторинги”
йўналишларида малака ошириш курслари ташкил этилиб, Ўзбекистон Республикаси
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси
Қишлоқ хўжалик вазирлиги ва
Гидрометеорология хизмати маркази соҳасида фаолият юритувчи ходимлар жами
-179 нафар
тингловчи малака оширди ва уларга сертификатлар берилди.
Теxникум
900 нафар ўқувчигa
мўлжaллaнгaн бўлиб, 100 ўринли вилоятлардан келган ўқувчилaр учун
“Ўқувчилар турар жойи”, 2 тa ўқув биноси, очиқ ва ёпиқ
спорт зaллари, фaоллaр зaли , буфет, 2 тa компьютер синфи, масофавий ўқитиш хонаси, кутубхона
мавжуд. Ҳозирдa теxникумдa жами: 397 нaфaр ўқувчи тaҳсил
олмоқдa. Булардан кундузги таълим: 2-босқич – 30 нафар , 3-босқич
– 30 нафар- жами: 60 нафар , 2-босқич
сиртқи таълим йўналиши – 116 нафар, 3-босқич сиртқи таълим
йўналиши – 221 – жами: 337 нафар
ўқувчи тахсил олмоқда.
Тошкент
гидрометеорология теxникумида 5.41.03.01 –
“Гидрология”, 5.41.03.02 – “Метеорология”, 5.83.01.01
– “Экология ва атроф-муҳитни ҳимоя қилиш”, 5.55.01.02 –
“Гидрометеорологияда алоқа ва телекоммуникация”, 5.41.01.01 –
“Сейсмология”, 4.53.02.04 – “Кадастр” мутахассисликлари бўйича малака
талаблари, намунавий ўқув режалари ва дастурлари мавжуд. Ишчи ўқув
режалари тасдиқланган. Календарь-тематик
режалар, ўқув амалиётлар
бўйича намунавий ва ишчи дастурлар мавжуд, улар давлат таълим стандартларига
мувофиқ;
Таълим
муассасасида жами 6 та махсус фан тўгараклари фаолият юритади. Шу
тўгаракларга жами 80 нафар
ўқувчи жалб қилинган. Ундан ташқари техникумда спорт
бўйича: шахмат, шашка, теннис, кураш, каратэ, футбол, волейбол тўгараклари
ҳам ташкил этилган.
2011 йил
апрель ойида Бутунжаҳон Метеорология Ташқилоти ижроия кенгаши
экспертларининг ваколатли гуруҳи номидан Тошкент гидрометеорология
касб-ҳунар коллежининг БМТ минтақавий метеорология ўқув
маркази мақомида эга бўлган. 2018 йилгача (Бутунжаҳон Метеорология
Ташқилотининг “Минтақавий ўқув марказларини тан олиш ва
тасдиқлаш” мавзусидаги 5.2/2 17- Конгресси қарори)
мувофиқлигини эътироф этди. 2019-йил 17-18 октябрь кунлари
минтақавий ўқув марказида “Марказий Осиёда минтақавий
ўқув маркази” мақомини келгуси йилларга узайтириш учун
Бутунжаҳон Метеорология ташкилоти аъзолари Фан Хонг ва Мамаева Мария Анатольевналар
ташриф буюрди. Текширув тугаллангандан сўнг Жаҳон Метеорология Ташқилотининг 2020 йил
октябрь ойида бўлиб ўтган сессиясида Тошкент гидрометеорология касб-ҳунар
коллежининг БМТ Минтақавий Метеорология Ўқув Маркази мақоми 8
йилга узайтилди.
2022 йил
март ойида Тошкент гидрометеорология техникумига Тожикистон Республикаси
Гидрометеорология хизмати маркази ходимлари ташриф буюрдилар. Ташриф жараёнида
техникумнинг ўқув жараёни, техникум ютуқлари ва ўқувчиларга
яратилган шарт-шароитлар билан танишдилар. Бугунги кунда 1 нафар Тожикистон
Республикаси фуқароси Тухфатуллина
Ригина сиртқи таълим “Метеорология” йўналишининг 2-босқичида
таҳсил олмоқда.
Техникумда
“Яшил макон” лойиҳаси асосида ишлар амалга оширилиб, 1000 тупдан зиёд
мевали, манзарали дарахтлар, буталар ва
гуллар экилди.
Ҳар томонлама баркамол ва соғлом ёш
авлодни шакллантириш, ёшларга билим бериш, уларни маънавий-ахлоқий
жиҳатдан тарбиялаш ва касбга йўналтириш, фан ва таълимни ривожлантириш
мақсадида Тошкент гидрометеорология техникуми, Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология
хизмати маркази, Ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялар
Университети, Ўзбекистон Миллий Университети, Давлат Кадастрлари Палатаси
Тошкент шаҳар бошқармаси билан ўзаро хамкорлик шартномаси тузилган.
Тошкент гидрометеорология техникумига
қарашли 100 ўринли
“Ўқувчилaр турар жойи”, тиббиёт
хонаси, 36-ўринлик буфет мавжуд. Улар жихозлар билан таъминланган, санитария ва
ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилинган. Ўқувчилaр учун “Ўқувчилaр турар жойи”да кутубхоналар, маънавий-
маърифий хоналар мавжуд бўлиб, уларда бадиий ва фанлар бўйича китоблар, журнал
ва газеталар, электрон дарсликлар мавжуд. Маънавий-маърифий хонада ўқувчиларга телевизор, компьютер
ва шашка –шахмат ўйинлар бўйича барча шароитлар яратилган.
Таълим
муассасада педагог кадрлар янги давлат таълим стандартлари ва
ўқув дастурлари бўйича фаолият
юритмоқда. Мутахассисликка эга бўлган ўқитувчилари томонидан
замонавий ахборот-коммуникация технологияларини ўқув машғулотлари
жараёнида қўлланиб ўтказилмоқда.
Техникумнинг директори
Е.Ж. Даулатов “Тўртинчи Миллий
баёнот” ва “Икки йиллик хабар” лойиҳаси бўйича илмий семинарлар ва
конференцияларда иштирок этди, Япониянинг – Чуо тадқиқот ва
ривожлантириш ташаббуси университетида ҳамкорликни ривожлантириш ва “Ўзбекистонда
иссиқхона газлари миллий инвентаризациясини тайёрлаш ва такомиллаштириш
бўйича” 2023 йилнинг январь
ойи охирида Токио шаҳрида илмий сафарда бўлиб, япониялик соҳа
мутахассислари билан учрашувлар ўтказилди
ҳамда техникум
педагог-профессор
ўқитувчилари
ҳалқаро тажриба ҳамкорлиги янада ошириш мақсадида
Германия, Индонезия, Япония, Россия ва Финляндия каби мамлакатларига ташриф
буюрганлар.
Дарс жараёнини
янада сифатли ўтказилиши мақсадида
техникум педагог-профессор ўқитувчилар томонидан дарсликлар, ўқув қўлланмалар
яратилиб бормоқда, шулардан: Ф.Ҳикматов, Ғ.Юнусов ,
Н.Эшбоев томонидан “Gidrometriya”,“Daryolar gidrologiyasidan amaliy mashg’ulotlar” номли ўқув адабиётлари, Н.Эшбоев ва Д.Мухамедова томонидан “Raqamli (Avtomat) meteorologik stantsiyalar”, “Gidrometeorologiyadan izohli lug’at” номли
ўқув адабиётлари, Т.Мухторов,
Д.Мухамедова, А.А.Ярмухамедов, томонидан “Radiolokatsiya asoslari va radiometeorologiya”, “Radiolokatsion stantsiyalarni
ishlatish va tuzilishi”, “Bulutlar tasviri va tasnifi”
номли ўқув адабиётлари тайёрланди .
Техникумнинг
педагог-ўқитувчилари “Таълим тўғрисида”ги, “Кадрларни
тайёрлаш миллий дастури”ни, Давлат таълим стандартларини ва бошқа таълим
ҳақидаги қонунчилик ҳужжатларини ўрганиш, касбий
маҳоратини янада ошириш, ёш педагог кадрларнинг малакасини ошириш
мақсадида семинарлар, илмий-амалий конференцияларида қатнашиб
келмоқдалар. Уларнинг муаллифи остида бир неча Миллий ва Хорижий
нашриётларида мақолалар чоп этилган. Шу жумладан: Е. Даулатов, Х.
Қобилов “Иқлим ўзгариши сабаблари ва унинг олдини олиш”, Г. Азимова
“Атмосфера ёғинлари кимёвий таркибининг антропоген омиллар таъсирида
ўзгариши хақида”( География 21 асрда: муаммолар, ривожланиш
истиқболлари. Республика илмий-амалий конференцияси); “О факторах, влияющих на метеорологические условия и водные ресурсы
урбанизированных территорий” (Ўзбекистон
география жамияти ахбороти); Е.Ж.Даулатов, Г. Азимова “Опыт
организации гидрометеорологического образования и подготовки кадров в
Региональном Учебном Центре Всемирной Метеорологической организации Узбекистана”
( Труды 3- Всероссийской конференции. Гидрометеорология и экология
достижения и перспективы развития. Санкт-Петербург), Д. Илҳамджанова “Ер ресурсларидан
оқилона фойдаланиш” ва
О. Рахимбоевнинг “ Орол бўйи
ҳудудларида кузатилган антропаген
ҳодисаларининг кўп йиллик
ўзгаришини ўрганиш”, “Орол ва
Оролбўйи ҳудудининг геологик
ўрганилиш тарихи” ва бошқалар.
Таълим
муассасасида жами 15346 та адабиётлар
мавжуд бўлиб улардан 4121 таси бадиий адабиёт ҳисобланади. Барча
гурух ўқувчиларига формулярлар юритилган. Барча педагог ходимлар
кутубхонага аъзо бўлишган. Электрон адабиётлар сони 326 тани ташкил
қилади.
Таълим муассасасида лотин алифбосига асосланган жами
25 хил номдаги адабиётлар мавжуд бўлиб, уларнинг касблар кесимида холати
қуйидаги кўринишда:
-
Метеорология - 6 хил
-
Кадастр - 6 хил
-
Гидрометеорологияда
алоқа ва телекоммуникация - 13 хил
Теxникум
ҳудудидa метео мaйдончaси мaвжуд. Жaҳон бaнки "Мaркaзий Осиёдa гидрометеорология
xизмaтини модернизaция қилиш" лойиҳaси доирaсидa мутaxaссислaрни
ўқитиш, қaйтa ўқитиш вa мaлaкaсини ошириш тизими
тaкомиллaштирилмоқдa. Ўқув метеорология мaйдончaси Финландиянинг
"Вайсала" aвтомaтлaштирилгaн рaқaмли об-ҳaво стaнцияси,
гидрологик стендлaр ўрнaтилди. Бундaн тaшқaри, ушбу лойиҳa
доирaсидa мaсофaвий тaълим тизими мувaффaқиятли aмaлгa оширилмоқдa
вa турли гидрометеорологик мaвзулaрдa билим aлмaшиш вa ўқитиш учун
плaтформa бўлиб xизмaт қилувчи ўқув бўлинмaлaри тaшкил этилди. Ушбу
тизим Мaркaзий Осиёнинг 4 тa миллий гидрометеорологик xизмaтлaридa мaсофaвий
тaълим усуллaрини aнъaнaвий ўқитиш усуллaри билaн биргa қўллaш
имконини берaди. Юқоридaги вaзифaлaрни aмaлгa ошириш учун теxникумдa мaсофaвий тaълим xонaси фaолият
кўрсaтмоқдa. У энг замонавий компьютерлар билан жиҳозланган.
Тошкент
гидрометеорология техникумида кутубхона
ва компьютерлар “ZiyoNET” тармоғига
4 Мб/сек тезлик билан уланган. Ўқув лаборатория ускуналари мавжуд. Компьютер техникаси бўйича
дарс бераётган ҳамда фойдаланишни ўргатиш учун бириктирилган педагог
ходимларнинг махсус малакаси мавжуд.
Техникумда
бугунги кунда илмий даражага эга тажрибали профессор-ўқитувчилардан Ф.
Ортиқова, Ф. Агзамов, Ш. Мақсудова, Е. Даулатов, З.
Тиллахўжаева, Н. Шулгина, Б.
Холматджанов , Б. Аденбаев Ф.Хамраев ва У.Шермухамедовлар фаолият олиб бормоқдалар.